Россиялик байкерга ҳужум қилган қозоғистонлик эркак 11 йилга озодликдан маҳрум этилди

Видеодан скриншот

Апрель ойида Жамбил вилоятида (республика жанубида) ёқилғи қуйиш шохобчасида россиялик байкерга пичоқ билан ҳужум қилган қозоғистонлик эркак 11 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар беради КазИнформ.

Шунингдек, судланувчига етказилган маънавий зарар учун 500 минг тенге (925 доллар) ва моддий зарар сифатида 1,3 миллион тенгедан (2,4 минг доллар) ортиқ товон тўлаш мажбурияти юкланган. Унга совуқ қуролни ноқонуний сақлаш ва безорилик мақсадида одам ўлдиришга суиқасд қилиш айби қўйилган.

Тергов аниқлашича, апрель ойида судланувчи Меркен туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида бўлган ва чиқиш жойида жабрланувчи билан тўқнашиб кетган. Эркак арзимаган сабабдан фойдаланиб, бевосита ўлдириш ниятида жабрланувчининг орқасидан пичоқ билан икки марта кўкрак қафасига зарба берган.

Гувоҳлар ҳужумчини зарарсизлантиришга муваффақ бўлишган, жиноятчининг ўз ниятини амалга оширишга имкон бермаган ҳолда жабрланувчи воқеа жойидан қочиб қолган.

Zakon.kz ёзишича, суд жараёнида судланувчи тавба қилган, бироқ айбини тан олмаган. Прокурор унга 15 йил қамоқ жазоси беришларини сўради, бироқ судя эркакнинг вояга эемаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, қисқароқ муддат белгилаган.

Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган.

Ёқилғи қуйиш шохобчасидаги воқеа 14 апрель куни содир бўлган. ORDA.kz ёзишича, жабрланган Россия фуқароси бўлган. Байкер Чимкентдаги мотоцикл мавсуми очилишидан қайтаётган ва мотоциклига ёнилғи қуйиш учун тўхтаган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, унга кўкрак қафаси ва бел қисмидан пичоқ жароҳатлари олгани ташхиси қўйилган. Гумонланувчи тезда қўлга олинган ва тергов Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан алоҳида назоратга олинган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди