Тожикистон ва Ўзбекистон фақат юз йилдан сўнг аҳолиси юқори даромадли давлатлар қаторига қўшилади

nova24.uz сайти фотосурати

Тожикистон ва Ўзбекистоннинг аҳоли жон бошига йиллик даромади юқори бўлган, ҳозирда 14 минг долларни ташкил этувчи давлатлар рўйхатига қўшилиши учун юз йилдан кўпроқ вақт керак бўлади. Бундай прогнозлар Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёда иқтисодий ўсишни жадаллаштиришга бағишланган таҳлилий материалларида келтирилган.

Шуни таъкидлаш жоиз, халқаро молия ташкилоти экспертлари барча мамлакатларни аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад даражаси бўйича тўрт тоифага бўлишган:

✅ паст — 1,1 минг долларгача;

✅ ўртачадан паст — 1,1 минг доллардан 1,5 минг долларгача;

✅ ўртачадан юқори — 4,5 минг доллардан 14 минг долларгача;

✅ юқори — 14 минг доллардан ортиқ.

Таҳлилчиларга кўра, Туркманистон ва Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб юқори даромадли давлатлар қаторига қўшилади. Ҳисоботда эълон қилинган жадвалга кўра, бунинг учун уларга 30 йилдан камроқ вақт керак бўлади.

Тахминан 70 йилдан сўнг Қирғизистон юқорида тилга олинган республикаларга қўшилади. Дарвоқе, Беларусь ва Украинага юқори даромадли давлатлар қаторига кириш учун ҳудди шундай муддат берилган.

Тожикистон ва Ўзбекистон аҳолиси юқори даромад билан мақтана олишлари учун камида бир аср керак бўлади. Жаҳон банки экспертлари Озарбайжонни ҳам шу тоифага киритган.

Қайд этилишича, тегишли прогноз алоҳида мамлакатларнинг сўнгги 10 йилдаги иқтисодий ўсиши, жумладан, COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган рецессия даври ҳақидаги маълумотларга асосланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ