Қозоғистон собиқ Миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаевнинг амакиваччаси, ўзининг турмуш ўртоғини ўлдирганликда айбланиб, узоқ муддатга ҳукм қилинган Бахитжан Байжановни амнистия қилиш ҳақидаги фармон кучга кирди. Бу ҳақда Оқмола вилояти суди матбуот хизматига таяниб, Inform.kz хабар берди.
Ушбу маълумотларга кўра, суд жазони ижро этиш муассасасининг маҳкумнинг жазо муддатини қисқартириш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирди.
«Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, маҳкумнинг жазонинг ўталмаган қисми 1/3 қисмига камайтирилиб, 1 йил 4 ой 17 кунлик озодликдан маҳрум қилишнинг якуний муддати ўташ учун белгиланди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Шундай қилиб, Байжанов 2026 йилнинг ноябрида озод қилинади, гарчи дастлабки ҳукмга кўра, у 2027 йилнинг июлида жазони ижро этиш муассасасини тарк этиши керак эди.
Суд вакилларининг аниқлик киритишича, собиқ вазирнинг укасидан ундирилган мажбурий тўлов ва процессуал харажатлар тўлиқ қопланган.
ℹ️ Ўтган йил май ойида Миллий иқтисодиёт вазирлигининг собиқ раҳбари Куандик Бишимбаевнинг турмуш ўртоғи Салтанат Нукенованинг ўлдирилиши бўйича суд ниҳоясига етганди. Собиқ амалдор алоҳида шафқатсизлик ва қийноқлар билан қотиллик содир этишда айбдор деб топилиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Ишда асосий айбланувчидан ташқари унинг амакиваччаси Бахитжан Байжанов суд мажлисида бўлган. У жиноятни яширгани учун 4 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.