«Казатомпром» миллий уран компанияси Jordan Uranium Mining Company (JUMCO) билан 2026 йил охиригача Иорданиядаги уран конларини ўзлаштириш бўйича қўшма корхона барпо этади. Бу ҳақдаги келишув Иордания подшоҳи Абдулла II нинг Остонага ташрифи чоғида имзоланди, деб хабар беради Қозоғистон Миноритар акциядорлар уюшмаси (QAMS).
«Ҳужжат қонуний кучга эга бўлиб, қуйидагиларни назарда тутади: 2026 йилгача уранни қазиб олиш ва бойитиш бўйича тажриба саноат тадқиқотларини ўтказиш, 2026 йил охиригача қўшма корхона яратиш: унинг 70 фоизи «Казатомпром»га, 30 фоизи JUMCOга тегишли бўлади», — дейилади хабарда.
Компаниялар ҳамкорлик меморандумини жорий йилнинг февраль ойида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Амманга расмий ташрифи чоғида имзолаган эди. «Казатомпром» ва JUMCO ҳамкорликда Иорданияда уранни қидириш ва қазиб олиш лойиҳаларини ўрганади, конларнинг геологик хусусиятларини аниқлайди ва йиғма ювиш технологияларидан фойдаланган ҳолда захираларни ҳисоблайди. Томонлар лойиҳаларни янада ривожлантириш бўйича асосли қарор қабул қилиш учун экологик барқарорлик ва иқтисодий самарадорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратади.
ℹ️ «Казатомпром» — дунёдаги энг йирик табиий уран ишлаб чиқарувчиси, Қозоғистоннинг уран ва унинг бирикмалари, ноёб металлар, атом электр станциялари учун ядро ёқилғиси ва махсус жиҳозлар экспорти бўйича миллий оператори. У «Самрук-Казина» фонди томонидан бошқарилади. У 300 минг тонна уран захирасига эга. Компания уранни фақат Қозоғистонда қазиб олади.
ℹ️ Иорданиядаги уран захиралари тахминан 62 минг тоннага баҳоланади. JUMCO бош директори Моҳаммад Шаннаг таъкидлашича, бу рудалар ер қаърининг чуқур ерида жойлашмагани учун камсафр бўлиши кутилмоқда. Ал-Ҳаса, Ал-Қатрана, Ал-Шидя, Ар-Риша ва Ал-Рувайшед ҳудудларидаги фосфат жинсларида яна 200 минг тонна уран оксиди мавжуд, уларнинг салоҳияти ҳали тўлиқ ўрганилмаган.
Бир килограммнинг бозор нархи 150 долларни ташкил этган ҳолда, тасдиқланган заҳираларнинг умумий қиймати 6,3 миллиард долларга баҳоланмоқда. Иордания ўз ҳудудида уран рудасини қайта ишлашни ривожлантиришни режалаштирмоқда: 2021 йили Свакда тажриба заводи ишга туширилган, у уран концентрати шаклида ўзининг биринчи маҳсулотларини ишлаб чиқарган.