Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳарбий формага ўхшаш кийим-бошдан фойдаланганлик учун маъмурий жарима солишни таклиф қилди

gazeta.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳарбий ёки идоравий формага ўхшаш кийим-бошдан фойдаланганлик учун маъмурий жарима солишни таклиф қилди. Тегишли ҳужжат 17 сентябрга қадар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида жойлаштирилди.

Назорат органи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209-1-моддаси «Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг кийим-кечакларини қонунга хилоф равишда кийиши»га ўзгартириш киритиш ташаббуси билан чиқди.

Модданинг биринчи қисмининг моҳияти деярли ўзгаришсиз қолади. Айрим давлат органларида қабул қилинган, тегишли рамзлар ёки фарқловчи белгиларга эга ҳарбий кийим ёки кийим-кечакларни кийиш ҳуқуқисиз кийган фуқаролар жаримага тортилади. Жарима 2 дан 5 та базавий ҳисоблаш миқдорида (БҲМ) – 824 минг сўмдан (67 доллар) 2,06 миллион сўмгача (167 доллар) бўлади.

Шу билан бирга, «матосининг ранги, тикилиш услуби, фарқловчи белгилари ва бошқа предметлари ҳарбий ва идоравий формали кийим-бош предметларини такрорловчи ёки унга ўхшаш кийим-бошни жорий этиш ёки улардан фойдаланиш». Ушбу банд бўйича айбли деб топилганлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жаримага солинади. Бу ҳолатда – 2,06 миллион сўмдан (167 доллар) 4,12 миллион сўмгача (333 доллар).

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ушбу моддасини бузганлик учун пул жазосига қўшимча равишда форма ёки унга ўхшаш кийимни мусодара қилиш тарзидаги санкция ҳам назарда тутилган.

Бундан ташқари лойиҳа билан, ҳокимият вакили бўлмаган шахс томонидан ҳокимият вакилининг хизмат кийими ёки ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этишни жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида белгиланмоқда.

Назорат маҳкамаси, шунингдек, мамлакат Жиноят кодексига ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Хусусан, «Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар»га оид 56-моддага қуйидаги мазмундаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

✅ о) алкоголли мастлик ҳолатида ёки наркотик моддалар, уларнинг аналоглари, психотроп ёки интеллектуал ва иродавий фаолиятга таъсир этувчи бошқа моддалар таъсирида;

✅ п) ҳокимият вакили бўлмаган шахс томонидан, ҳокимият вакилининг расмий кийими ёки ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ