«Қайрат» УEФА Чемпионлар лигасида «Реал»га йирик ҳисобда ютқазди

»Қайрат»-«Реал» ўйинидан лавҳа. Sputnik фотосурати

Олмаотанинг «Қайрат» футбол клуби УEФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида «Реал»ни қабул қилиб, 5:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

«Қайрат» жаҳоннинг буюк футбол клубларидан бирига қарши тура олишига камдан кам одам шубҳа қиларди. Аммо «қироллик клуби»нинг Қозоғистонга ташрифи мамлакат учун катта воқеа ва ҳақиқий байрамга айланди. Меҳмонхонада меҳмонларни кутиб олиш учун юзлаб қозоғистонлик ишқибозлар келишди ва ўйинга чипталар бир зумда сотилиб кетди, бундан виждонсиз чипта сотувчилар ва қалбаки чипталарни сотувчи турли фирибгарлар фойдаланиб қолди. Ҳақиқий чиптага эга бўлган баъзи мухлислар трибунага кира олмаганлар. Оқибатда стадионга кираверишда ур-сур юзага келган ва хавфсизлик ходимлари турникетларни ёпишга мажбур бўлган.

«Реал» футболчилари жанговор таркибда майдонга тушишди, жумладан, уларнинг орасида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири, учрашув қаҳрамонига айланган Килиан Мбаппе бор эди.

«Қайрат» биринчи бўлимда қўлидан келганича қарши турди ва фақат бир марта Мбаппе томонидан белгиланган пенальтини ўтказиб юборди. Аммо иккинчи бўлимда рақиблар тезликни ошириб, олмаоталик ёш дарвозабон Шерхон Калмурза дарвозасига яна тўртта гол киритишди. Мбаппе хет-трик қайд этган бўлса, ўйин охирида Эдуардо Камавинга ва Браим Диас ҳам гол уришди.

Бу «Қайрат»нинг Чемпионлар лигасидаги икки ўйиндаги иккинчи мағлубияти бўлди. Биринчи турда Португалиянинг «Спортинг» клуби меҳмони бўлиб, 4:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Учинчи турда 21 октябрь куни «Қайрат» ўз майдонида Кипрнинг «Пафос» жамоасига қарши баҳс олиб боради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ