Ўзбекистон финтех-стартапи Бокуда ўтказилган инвестфорумда ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик стартапчилар жамоаси. Форум матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистоннинг Mulk Protocol финтех-стартапи Бокуда ўтказилган Марказий Евроосиёнинг INMerge Innovation Summit 2025 йирик инновацион форумида InBattle Startup Awards танловининг ғолиби бўлди. Бу ҳақда «Фарғона»га инвестфорум матбуот хизмати хабар берди.

Танловда минтақа мамлакатларидан 40 та стартап иширок этди. Mulk Protocol шариат қонунларига амал қилган ҳолда кўчмас мулк ва бизнес эгаларига ўз активларини рақамли токенларга айлантириш инвестицион платформасини тақдим этди ва 30 минг доллар мукофотни қўлга киритди.

ℹ️ Токенизация — бу кўчмас мулк, бизнес ёки бошқа мулкларни блокчейн технологияси ёрдамида рақамли сертификат-токенга айлантирган ҳолда эгалик ҳуқуқини активга айлантириш услуби. Бу компания акциялари каби йирик активларни бўлиш имконини ва уларни сотиш, пул ўтказиш ёки инвестицияларни жалб қилишни соддалаштиради. Барча операциялар ошкора ва хавфсиз қайд этилади.

Бироқ, Mulk Protocol таъкидлашича, анъанавий токенлашда кўпинча Ислом молиявий принципларга мос келмайдиган механизмлардан фойдаланилади. Масалан фойда олиш йўналишида, фоизли кредитлаш ёки нарҳлар тебранишидаги чайқовчилик. Шариатда бу тақиқланган.

Ислом меъёрларга мувофиқ токенлаш ўзаро ҳамкорлик ва инвестицияларнинг рухсат этилган шаклларига асосланади. Масалан, фоизли шериклик ўрнига ишчан шериклик принципи амал қилади: масалан, мушарак — бунда томонлар биргаликда маблағ киритади ва фойда ёки зарарни бўлишади, мудораба  — бунда битта ҳамкор капитал киритади, иккинчиси бошқарувни амалга оширади, ва фойда олдиндан келишилган схемада бўлинади. Бундай моделлар шариатга мос келади ва шу билан бирга юридик асосланган.

ℹ️ INMerge Innovation Summit — 2025 йил 29-30 сентябрда Бокуда конгресс марказида ўтказилган Марказий Евроосиёдаги энг йирик йиллик инновацион тадбири ҳисобланади. Тадбирни йирик озарбайжон инвестходинги — PASHA Holding ташкиллаштирди. Форум 150 та халқаро ва минтақавий спикерлар билан биргаликда 5000 дан ортиқ халқаро ва минтақавий маърузачиларни, 100 та стартап ва 80 дан ортиқ венчур фондларни жамлади. Маърузачилар орасида Pixar асосчиси Эд Катмулл ва Netflix асосчиси Марк Рэндолф бўлди. Форум доирасида технологиянинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди: финтех, барқарор банкинг, сунъий интеллект, «Саноат 4.0», телекоммуникация, электрон тижорат ва инвестициялар.