Россия ва Қозоғистон республикада янги газ қувурини қуриш бўйича меморандум имзолади

gazprom.ru сайти фотосурати

«Газпром» ва Қозоғистон Россиядан республикага янги магистрал газ қувурини қуриш бўйича меморандумни имзолади. Бу ҳақда Россия энергетика компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжат XIV Санкт-Петербург халқаро газ форумида «Газпром» бошқармаси раиси Алексей Миллер ва Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр ўртасидаги ишчи учрашувда имзоланди. «Томонлар Қозоғистоннинг табиий газга ўсиб бораётган талабини инобатга олган ҳолда узоқ муддатли ҳамкорликка содиқлигини қайд этди», — дейилади хабарда.

«Янги ҳужжат ҳозирча қонуний кучга эга бўлмаган меморандум. Уни келишувга айлантириш учун асосий мезонҚозоғистон томонининг РФдан сотиб олмоқчи бўлган газнинг нархи ва шимоли-шарқий минтақанинг бундай ҳажмларда газ сотиб олиш учун тўловга қодирдирлиги масаласи турибди», — деб ёзади журналист Олег Червинский ўзининг Telegram-каналида.

Шу йилнинг февраль ойида Россия ҳукумати сайтида Қозоғистоннинг шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларини ёқилғи билан таъминлаш учун магистрал газ қувурини қуриш бўйича буйруқ эълон қилинган эди. Унда қувур қуввати 10 миллиард куб метр, компрессор станциялари эса 50 МВт қувватга эга бўлиши айтилган.

Қозоғистонга газ Ғарбий Сибирдаги конлардан етказиб берилиши кутилмоқда.

Дастлабки вариантлардан бирига кўра, қувур Россиядан Қозоғистон шимоли-шарқидан ўтиб, Хитойгача чўзилади. Қозоғистон расмийларига кўра, ушбу лойиҳа бўйича муҳокамалар давом этмоқда. Бироқ, экспертлар «Газпром» ва Хитойнинг CNPC компанияси ўртасида «Сила Сибири-2» қурилиши ва Мўғулистон орқали транзит газ қувури ётқизилиши бўйича қонуний кучга эга бўлган меморандум имзолаганидан сўнг, мазкур лойиҳанинг амалга оширилишини шубҳа остига олдилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Президент Мурожаатномаси арафасида Тўқаевнинг энг яқин шериги «қўлга олингани» ҳақидаги медиа бомба тафсилотлари

  • Марказий Осиёнинг жанглар майдонига айлангани ҳақида

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар