Машҳур қозоғистонлик блогерлар Ерболат Жанабилов (Zhanabylov_e) ва Элмира Толегенова (elt6i) нисбатан ноқонуний тадбиркорлик бўйича жиноий иш қўзғатилмоқда. Бу ҳақда Сенат йиғилишида Молиявий мониторинг агентлиги раиси ўринбосари Женис Елемесов маълум қилди, хабар беради Nur.kz.
«Биз жиноий терговни бошладик, қўшимча маълумотлар пайдо бўлиши билан сизларга хабар берамиз. Биз (жиноят иши — таҳр.изоҳи) ишни куни кеча рўйхатга олдик», — деди у ва тергов икки ойга яқин вақт олиши мумкинлигини айтди.
Елемесов Жанабилов ва Толегенова билан боғлиқ вазият бошқача ривожланиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг эслатишича, Молиявий мониторинг агентлиги томонидан 27 нафар блогерга оид материаллар маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ваколатли органларга тақдим этилган.
«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда шахс маъмурий жавобгарликка тортилишига эътироз билдирса ва бу ҳақда ариза билан мурожаат қилса, у ваколатли орган томонидан эмас, балки суд томонидан кўриб чиқилиши қайд этилган. Жанабиловлар (Жанабилов ва Толегеновалар турмуш қурган – таҳр.изоҳи) айбловни тан олмаганликларини айтиб, рад жавобини беришган. Материаллар судга тегишли равишда тақдим этилган. Суд жараёнида жиноий ҳуқуқбузарлик таркиби борлиги ва уни текшириш зарурлиги тўғрисида хулоса чиқаришга сабаб бўлган бошқа фактлар аниқланган бўлиши мумкин», — деди Елемесов.
Шу билан бирга, Нурбек Нуртазо (Just King) каби баъзи блогерлар ўзларига қўйилган айбловларни қабул қилиб, жарималарни тўлаган ва фақат маъмурий жавобгарликка тортилган, дея қўшимча қилди агентлик раиси ўринбосари.
Жанабилов ва Толегенова миллионлаб обуначиларга эга блогерлар. Уларнинг Instagram аккаунтлари (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) мос равишда 8,4 миллион ва 7,1 миллиондан ортиқ обуначига эга. Яқинда улар биргаликда совғасига 10 та машина тикилган ўйинни бошлашган. Иштирок этиш учун обуначи 30 000 тенгега (55 доллар) курс сотиб олишлари керак бўлган, бу эса эътирозга асос бўлган. Дастлаб блогерларга лотерея ўйинини ноқонуний ташкил этиш айби қўйилган. Бироқ, кейинчалик бу ҳаракат жиноий жавобгарлик моддасига йўналтирилган.