Қозоғистон Ўзбекистонга нефть транзитини қайта тиклайди ва Қирғизистонга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиради

kaztransoil.kz сайти фотосурати

Қозоғистон декабрь ойида Қирғизистонга нефть етказиб беришни кўпайтирди ва Ўзбекистонга ҳам транзитни қайта тикламоқда, деб хабар беради магистрал нефть қувурлари миллий оператори — «КазТрансОйл (КТО).

Қозоғистон нефти Қирғизистонга саккиз йиллик танаффусдан сўнг ноябрь ойида қайта тикланди. Жорий йил охирига қадар республикага 30 000 тоннагача хом нефть етказиб бериш режалаштирилган.

«Ўзбекистонга нефт транзити декабрь ойида 35 000 тоннагача ҳажмда режалаштирилган», — деб хабар беради компания. Forbes.kz маълумотларига кўра, Россия нефти қўшни республикага етказиб берилади. «КазТрансОй»л 2017 йилда Россия нефтини Ўзбекистонга ўз магистрал нефть қувурлари тизими орқали етказиб беришни бошлаганди. Ўшанда транзит ҳажми 67 900 тоннани, 2018 йилда эса 35 800 тоннани ташкил этганди. 2019 йилдан 2022 йилгача Россия нефтининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити амалга ошмаган. 2023 йилда КТО Ўзбекистонга 154 300 тонна Россия нефтини етказиб берган. 2024 йилда бу кўрсаткич 225 000 тоннани ташкил этган. 2025 йилда транзит амалга оширилмаган, чунки Қозоғистон бу борада тегишли сўровни олмаган.

КҚК нефть қувурлари тизими Каспий минтақасидан нефтни жаҳон бозорига ташишнинг энг йирик йўналиши ҳисобланади. Узунлиги 1500 км бўлган магистрал қувур Ғарбий Қозоғистон конларини (Тенгиз, Қорачиғаноқ ва Қашаған) Россиянинг Қора денгизи соҳиллари билан боғлайди, бу ерда нефть КҚК денгиз терминали орқали танкерларга юкланади. КҚК инфратузилмасига қилинган ҳужумлар тахминан Қозоғистонда нефть қазиб олишни 480 000 тоннага камайишига олиб келди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ