КазТАГ ахборот агентлиги бош муҳаррири Остонада ҳибсга олинди

Амир Касенов. Ижтимоий тармоқдаги фотосурат

КазТАГ ахборот агентлиги бош муҳаррири Амир Касенов Остонада ҳибсга олинди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Forbes.kz.

Касенов ҳозирда вақтинчалик ҳибсхонада. У қасддан ёлғон маълумот тарқатиш бўйича тергов доирасида ҳибсга олинган. Полиция бошқа тафсилотларини ошкор қилмаган.

КазТАГ бош директори Ассет Матаев 23 декабрь куни ўзининг Телеграм каналида Амир Касеновнинг ҳибсга олингани ҳақида биринчи бўлиб хабар берди. Матаевнинг сўзларига кўра, бош муҳаррир Остонадаги Есил тумани ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган тергов йиғилишига таклиф қилинган, шундан сўнг журналист адвокатлари унинг ҳибсга олинганини маълум қилишган. Касенов бу ишларни «ҳуқуқий безорилик» деб атаган.

КазТАГ раҳбариятига қарши жиноий иш қўзғатилгани декабрь ойининг бошида маълум бўлди. Агентлик бош директори Асет Матаев ва бош муҳаррир Амир Кассенов Freedom Finance компанияси томонидан берилган шикоят асосида гумондор деб топилган. Айбловлар агентликнинг компания раҳбарияти фирибгарлик схемалари ҳақидаги нашрлари билан боғлиқ бўлган.

КазТАГ жиноий иш «қўрқитиш мақсадида» қўзғатилган деб ҳисоблайди. Таҳририятга кўра, бу ишга президент администрацияси аъзолари ва «эски Қозоғистон» вакиллари алоқадор.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ