Қирғизистонда яшаш минимуми 2025 йил охирига келиб 9,2% га ошди

tazabek.kg сайти фотосурати

Қирғизистонда яшаш минимуми 2025 йил охирига келиб ўтган йилга нисбатан 9,2% га ошиб, жон бошига 8697 сом (99,4 доллар) ни ташкил этди. Бу ҳақда Economist.kg расмий статистика маълумотларига таяниб хабар беради.

Бу ўсиш асосан озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошиши билан боғлиқ бўлган. Тасдиқланган методологияга кўра, айнан озиқ-овқат маҳсулотлари яшаш минимумининг асосий қисмини ташкил қилади. Озиқ-овқат саватчаси минимал стандартга киритилган умумий харажатларнинг 65% ни ташкил қилади. Қолган қисми ноозиқ-овқат товарлари (16%), хизматлар (17%) ва солиқлар (2%) ўртасида тақсимланади.

Озиқ-овқат саватчаснинг нархи 32 та асосий маҳсулотнинг жорий бозор нархлари асосида ҳисобланади. Ушбу рўйхатга расман нон, гўшт, сут, турли хил сабзавотлар ва мевалар, шунингдек, шакар ва ўсимлик ёғи киради. Ушбу товарлар нархининг ўзгариши якуний минимал суммасига бевосита таъсир қилади.

Республикадаги турли демографик тоифадаги фуқаролар учун турли хил яшаш минимуми стандартлари белгиланган. Меҳнатга лаёқатли аҳоли учун бу кўрсаткич йил охирида 9 738,29 сом (111,3 доллар) ни ташкил этган. Пенсионерлар учун минимал кўрсаткич 7 699,36 сом (88 доллар), болалар учун эса 7 379,07 сўм (84,4 доллар) ни ташкил этади.

Ҳудудлар кесимида энг юқори яшаш қиймати анъанавий равишда республика пойтахти Бишкекда қайд этилган. Бу ерда яшаш минимуми 8 984 сомга (102,7 доллар) етган, бу республика ўртача кўрсаткичидан 3,3% юқори. Бу пойтахтдаги истеъмол нархлари даражаси юқорилиги билан изоҳланади.

Энг паст яшаш қиймати Иссиқкўл вилоятида қайд этилган, бу ерда яшаш минимуми 7 908 сом (90,4 доллар) ни ташкил этган, бу эса республика ўртача кўрсаткичидан 9,1% паст ҳисобланади.