Тожикистонда 405 киши ижтимоий тармоқлардаги «лайки» учун жиноий жавобгарликдан озод қилинди

Тожикистонда 2025 йили илгари интернетда экстремистик ва террорчилик характеридаги материалларга «лайк» босгани учун судланган 405 киши жиноий жавобгарликдан озод қилинди. Бу ҳақда 13 февраль куни матубот анжуманида республика Бош прокурори Ҳабибулло Воҳидзода маълум қилди, деб хабар беради «Азия-плюс» нашри.

«2025 йилда Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг экстремистик ва террорчилик жиноятларига оид тегишли моддаларига киритилган ўзгартиришлар 405 кишига нисбатан қўлланилди ва улар жиноий жавобгарликдан озод қилинди», — деб тушунтирди Воҳидзода.

«Лайки» қўйгани учун судланганлар озод қилинганидан сўнг, экстремистик ва террорчиликка оид жиноятлар сони 2024 йилга нисбатан 314 та ҳолатга ёки 23,3% га камайган.

ℹ️ Тожикистон ҳукуматига ёқмайдиган постларга «лайк» қўйган фуқароларга қарши жиноий ишлар 2018 йили мамлакат Жиноят кодексининг 179-моддасига («Террорчи жиноятларини содир этишга оммавий чақириқлар ва/ёки террорчилик фаолиятини оммавий равишда оқлаш») бир қатор ўзгартиришлар киритилгандан сўнг қўзғатила бошланди. Натижада, экстремизм ва терроризмга оид материалларга «лайк» босиш, қайта жойлаштириш ва шарҳ қолдириш ҳолатларига жиноий фаолиятга алоқадорлик далили сифатида қарала бошланди. Ушбу ҳаракатлар учун 5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси жорий этилди.

Тузатишлар қабул қилинганидан сўнг бир неча йил давомида расмийлар фуқароларнинг рақамли фаолияти билан боғлиқ айбловлар сабабли ҳибсга олингани ва озодликдан маҳрум этилгани ҳақида мунтазам равишда хабарлар бериб боришди.

2024 йил октябрь ойида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон постларга «лайк» босиш ва қайта жойлаштириш учун жиноий ишлар қўзғатилишини танқид қилди ва бу амалиётга чек қўйишни талаб қилди. 2025 йил апрель ойида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Умед Каримзода 1507 фуқаро қамоқда экани, улар онлайн видеоларга лайк босгани ёки «террорчилик ва экстремистик мазмундаги» материалларга изоҳ бергани учун судлангани ҳақида хабар берди.

2025 йил май ойида Раҳмон одамларни ижтимоий тармоқлардаги лайки ёки бошқа белгилар қўйгани учун жиноий жавобгарликдан озод қилувчи қонунни имзолади.

  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади