Тошкент Ислом институти талабалари Ислом цивилизацияси марказида амалиёт ўтайдилар

ФИРДАВС АБДУХолиқОВ ва уйғун ғофуров. ицм матбуот хизмати фотосурати

Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабалари Ислом цивилизацияси марказида амалиёт ўтайдилар. Бу ҳақда Марказ матбуот хизмати хабар берди.

Кенгайтирилган илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатни Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ректори Уйғун Ғофуров ва Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов имзоладилар.

«Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кенг кўламли лойиҳа бўлиб, унинг ишида иштирок этиш ҳар бир ўзбекистонлик, жумладан, исломшунослик мутахассислари учун муҳим воқеадир. Имзоланган меморандум расмиятчилик эмас, балки амалий ҳаракатлар режасига эга ҳужжатдир. Институтнинг магистратура талабалари яқинда Марказда амалиёт ўтай бошлайдилар», — деди Ғофуров.

Бундан ташқари, ректор университет профессор-ўқитувчилари томонидан ёзилган 130 дан ортиқ илмий нашрлар Марказ кутубхонасига совға қилинишини таъкидлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ