Қирғизистонлик Талант Дуйшебаев Франция эркаклар гандбол жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда handballfast.com хабар берди.
Душебаев олти карра жаҳон чемпиони ва уч карра Олимпия чемпиони, бош мураббий француз Гийорма Жиля ўрнини эгаллади. Бу 1958 йилдан бери илк бор хорижий мураббий Франция терма жамоасини бошқариши, ўша йили немис Бернҳард Кемп терма жамоани қабул қилиб олганди.
Душебаев Франция терма жамоаси мураббийи лавозимини Польшанинг «Кельце» клубидаги фаолияти билан бирлаштиради.
«Мен клуб ва миллий терма жамоадаги ишимни бирлаштириш имкониятини истисно қиладиган барча таклифларни рад этдим. Бу таклиф бунга имкон беради ва шунинг учун мен уни қабул қилишга қарор қилдим. «Кельце»нинг бу мавсумдаги мақсадлари ўзгармаган ва сизга ишонтириб айтаманки, мен уларга эришиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Мен «Кельце»ни тарк этиш ниятида эмасман. Биз шартномамни узайтириш бўйича дастлабки музокараларни олиб бордик», — дея «Кельце» матубот хизмати Дуйшебаев сўзларини келтиради.
Талант Дуйшебаев 1968 йили Фрунзе (ҳозирги Бишкек) шаҳрида туғилган. Ёшлигида у аввал Россияга, кейин Испанияга кўчиб ўтган. У СССР, МДҲ, Россия ва Испания терма жамоаларида ўйнаган. У икки марта дунёнинг энг яхши гандболчиси деб топилган. У 1992 йилги Олимпия чемпиони, 1993 йилги Жаҳон чемпиони, Европа чемпионати ва Олимпия ўйинлари совриндори, шунингдек, ҳам футболчи, ҳам бош мураббий сифатида Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади.



