1-3 август кунлари Тошкентда Mangal Fest by beer фестивали бўлиб ўтди, ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, унга пойтахтнинг эллик мингдан ортиқ аҳолиси ва меҳмонлари ташриф буюрган.
Ўтган йил кузидан буён Тошкент шаҳридаги илк 24 соатлик гастрономик кўча сифатида фаолият юритаётган Тарас Шевченко кўчасининг икки юз метрли пиёдалар қисмида бу ерда фаолият юритаётган ўнлаб ресторан ва кафелардан ташқари яна йигирмата пиво павильонлари ташкил этилди. Уларда маҳаллийдан тортиб дунёга машҳур брендларгача бўлган турли хил ва нархдаги пиво тақдим этилди.
Баъзи жойларда пиво билан – кабоблар, бургерлар, сендвичлар, қиздирилган газаклар таклиф этилди. Маълум бўлдики, тадбирнинг романтик номи Mangal Fest by beerни тескари – Вееr Fest by mangal деб ўқиш лозим эди. Зеро, бу пиво фестивали эди.
Маркетинг ҳийласини Тошкент барибир Мюнхен эмаслиги билан изоҳлаш мумкин — бу ерда пиво фестиваллари анъанаси икки юз йилга ёшроқ. Аммо гастрономик анъаналар минг йиллар давомида мавжуд. Ҳокимият ва аҳоли дастурхон атрофида юз берадиган турли шоуларга ўрганиб қолган.
Ташрифчиларга пиво ёнида мангал бўладими ёки мангал ёнида пиво бўладими – бунинг фарқи йўқ эди. Чунки, Тошкент унчалик «пивохўр»лар шаҳри эмас. Албатта, бу ерда ҳақиқий пиво таъмини билувчилар ва пивони яхши кўрадиганлар бор, лекин улар кўп эмас. Одамлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Qibray, Sarbast ва Pulsar павильонларида Guiness ва Carlsberg павильонларидан кўра унча гавжум эмасди.
Чилла — максимал ёзги иссиқликнинг қирқ кунлик даври — ҳали тугамаган. Деярли бутун июнь давомида Тошкентда ҳаво ҳарорати сояда +40 даражадан юқорилигича қолди. Аммо 1 августдан олдин тўсатдан ҳаво ҳарорати бироз пасайди — кун давомида термометр +36 га тушди. Сайёрамизнинг бошқа минтақаларида бундай ҳароратлар ўта иссиқ деб ҳисобланади, аммо маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар уларни «сайр учун мос» деб атади. Ҳамма нарса таққосланганда билинади.
-
Тошкентдаги Mangal Fest by beer фестивалида. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

Пиво фестивали уч кун соат 16 дан 21:00 гача давом этди, ҳар сафар қуёш ботиши билан одамлар гавжум бўларди. Жонли мусиқа, мусобақалар ва қизиқарли ўйинлар, қувноқ аниматорлар. Ўйин-кулги учун яна нима керак? Ўзбекистон пойтахти аҳолиси очиқ ҳаводаги оммавий тантаналарни яхши кўради ва сайл қилиш имкониятини ҳеч қачон қўлдан бой бермайди. Mangal Fest by beer Тошкентнинг қайноқ ёз палласида чинакам халқ байрамига айланди.