ОМОН ҳам «жуфтакни ростлаб қолишни» билади

Благовешченскдаги «Газпром» ишчилари ойлик маош тўланмаганлиги сабаб жанжал кўтардилар ва полицияни қувлаб ташладилар

Россиянинг Амур областида қурилаётган «Газпром» газни қайта ишлаш заводи қурилишида бетартибликлар келиб чиқди. Марказий осиёлик мигрантлардан иборат ишчилар ойлик тўланмаганлиги сабаб раҳбарият офисида барча нарсани остун-устун қилиб ташладилар. Бу ҳақда Амур ахборот хизмати хабар беради.

Ижтимоий тармоқларда мазкур тўполонга доир видеоёзувлар тарқалди ва уларда ишчиларнинг офис жиҳозларини пачақлаётганини, завод ҳудудидаги техник қурилмаларни тошбўрон қилаётганини қўриш мумкин. Роликларнинг бирида жанжални жиловлаш мақсадида келган ОМОН (милициянинг махсус ишлар бўлинмаси) ходимларининг бироздан сўнг яқинлашиб келаётган оломондан қочиб қолганини кўриш мумкин.

Амур ахборот хизмати видеоси

Facebookдаги Эль Мюрид видеоси

Readovka сайти видеоси

Завод матубот хизмати «Ренессанс» пудратчи ташкилот раҳбариятига нисбатан молиявий норозиликлар туфайли тўполон келиб чиққанини таъкидлайди. Baza Telegram-канали маълумотларига кўра, ишчиларга уч ойдан бери ойлик тўланмаган. Хабарларга кўра, тўполонда 300 га яқин ишчи мигрант иштирок этган.

Амур области прокуратураси РФ ЖКнинг 213-моддаси 2-банди («Безорилик») билан жиноий иш қўзғаган. Прокуратура объектда ишчилар ҳақ-ҳуқуқлари қандай ҳимоя этилганини текширишни ваъда қилди.

Амур ахборот хизмати видеоси

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • АҚШда полиция зулмига қарши бошланган кураш обидаларни вайрон қилиш урушига айланиб кетди. Ғазабланган одамлар Колумб ва Черчиллга кўп нарсаларни «эслатиб» қўйдилар

  • Тожик ва ўзбек журналистлари Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги истиқболларига доир фильмни суратга олдилар

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган

  • Москвадаги қурилишлар қайтадан ишини бошлаб юборди. Ниқоблар, қўлқоплар, санитайзерлар — қолгани эса эски ҳолатда