Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон»* радикал ҳаракати 31 август кунини дам олиш куни деб эълон қилди. Айнан 2021 йилнинг шу куни хорижий қўшинларнинг сўнгги бўлинмалари Кобулни тарк этганди ва шу тариқа Афғонистондаги хорижий қўшинларнинг 20 йиллик амалиётига чек қўйилганди. Хорижлик аскарлар кетишининг бир йиллиги муносабати билан толиблар Баграмдаги энг йирик авиабазаси ҳудудида ҳарбий парад ўтказдилар.
Video: At Bagram air base, the Islamic Emirate celebrates August 31 (9 of Sonbola) as the day the last US soldier left the country.#TOLOnews pic.twitter.com/s6lSOV1R7H
— TOLOnews (@TOLOnews) August 31, 2022
Парадда толиблар ҳукуматининг Бош вазири Муҳаммад Ҳасан Охунд ва радикал ҳаракат асосчиси ва биринчи раҳбари Мулла Умарнинг ўғли, Мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб иштирок этди. Парадни Ёқуб бошқарган.
Holding the main event at Bagram Air Base, displaying tanks and weapons.
— Afghanistan 24/7 (@AfghanUpdates) August 31, 2022
Withdrawal of US troops from Afghanistan, August 31 is the day the last US troops leave Afghanistan and the completion of the US withdrawal. Today, this day is being celebrated across Afghanistan.#Afghan pic.twitter.com/p5wzCZ43fo
Парадда ҳарбий техникалардан собиқ советларнинг «Эльбрус» оператив-тактик ракета тизимлари (толиблар уларни ўтган йил сентябрь ойида Пандшер вилоятида топишган аммо комплексларнинг жанговар тайёргарлиги шубҳа остида), Ми-17 ва Ми -35 вертолётлари, MRAP International MaxxPro зирҳли машиналари кўзга ташланган.
31st August, a public holiday in Afghanistan.
— Afghanistan 24/7 (@AfghanUpdates) August 31, 2022
The 31st august marked the completion of the withdrawal of American forces from Afghanistan. On this occasion, a ceremony of thousands of tanks was arranged in Bagram military Airbase.#Afghanistan #anniversary #americawithdrawal pic.twitter.com/joawyRgNOf
Эслатиб ўтамиз, 2001 — 2021 йиллар давомида хорижий қўшинлар билан тўқнашувлар даврида толиблар оғир қуроллар ва авиацияга эга бўлишмаган. Улар асосан Калашников автоматлари ва гранатомётлардан фойдаланган ҳолда партизан уруши олиб борганлар. Ҳукмронлик даврида толиблар Афғонистонда 100 мингдан ортиқ кишилик, чет эл қўшинлари ташлаб кетган самолётлар, бронетехника ва артиллерия билан қуролланган мунтазам армияни туза олдилар.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).