Тошкентда фирибгарлиги фош этилган хусусий бандлик агентлиги устидан суд жараёни бошланди

"Korean and migration" ХБА айбланувчилари . Tergov.uz сайти иллюстрацияси

Тошкентда Korean and migration xususiy bandlik agentligi устидан суд жараёни бошланди ( фирма 2,5 мингга яқин одамлардан $2,6 млн миқдорида пул ундирганликда айбланади). Бу ҳақда Ўзбекистон Олий судининг матбуот хизмати хабар беради.

Суд жараёни жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судида судья Т.Қосимов бошчилигида бўлиб ўтади. Айбдорлар курсисига ўнта одам ўтирган. Булар агентлик директори, муқаддам судланган, бухоролик Қаҳрамон Отақулов, ХБА ходим ва ҳамкорлари– аввали судланган наманганлик Одил Қобилов, унинг шериклари Анваржон Шамшиддинов ва Орифжон Жўраев, Қашқадарё вилоятидан Рано Нуралиева, Хушвақт Турдиев, Мусурмон Алиқулов, Мавлуда Отажонова ва самарқандлик Жалол Хидировдир. Айбланувчилар ичида муқаддам судланган Корея фуқароси Кан Намкю (Kang Namkyu) ҳам бор.

Тергов материалларига кўра, айбланувчилар ҳамюртларини чет элга ишга жойлаштиришга ваъда берадилар ва улардан ундирилган пулларни шахсий эҳтиёжига сарфлайдилар. Уларга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик »), 228-моддаси («Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш») ва 243-моддаси («Жиноят фаолиятидан олинган фойдани легаллаштириш») билан айбланадилар.

Korean and migration xususiy bandlik agentligi 2019 йил 4 январда фуқароларни чет элларда ишга жойлашга рухсат берувчи лицензияни қўлга киритган. Фирма ходимлари қалбаки шартномалар, ёлғон квитанциялар ясаб, одамларга уч ой ичида Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қиладилар. Шундай усул билан 2376 нафар одамни алдаб, хизматлари учун улардан 24,2 млрд сўм (тахминан $2,6 млн) миқдорида пул ундирадилар.

Агентлик Наманган вилоятида одамларга энг катта зарар етказади 720 та одамдан деярли 10 млрд сўм ($1,04 млн) йиғиб олади, Қашқадарё вилоятида 643 нафар одам алданади, улардан 7,3 млрд сўм ($774 минг), 250 нафар самарқандлик «корейс» фирмасига 1,6 млрд сўм (деярли $172 минг) ўтказади, пойтахт ва Тошкент вилояти фуқароларидан 276 та одам (108,1 млн сўм ёки $11 минг) фирибгарлар тузоғига тушади. Сурхондарёдан 127 нафар одамнинг шўри қурийди. Жарбланганларга моддий компенсация тўлаш ҳукм эълон қилинганидан сўнг аниқ бўлади.

2018 йил сентябридан хусусий юридик шахсларга Ўзбекистон фуқароларини чет элларга ишга жойлаштиришга рухсат берила бошланди. Аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 1 июнь маълумотларига кўра, ушбу соҳада фаолият юритиш учун 103 та ташкилот мурожаат қилган. Ҳозирда 43 та агентлик лицензия асосида фаолият юритмоқда, 33 та фирманинг лицензияси қайтариб олинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ