Ўзбекистоннинг хусусий клиникалари коронавирус инфекциясига текшириш хизматини йўлга қўймоқда

Tibbiyot Dunyosi тиббиёт маркази . Td.uz сайти фотосурати

Тошкентдаги бир нечта хусусий клиникалари жорий ҳафтада ўз лабораторияларида COVID-19 инфекциясини пуллик асосда текшириш хизматини ташкил этадилар, дея хабар беради Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Telegram-канали. “Тиббиёт дунёси” нодавлат тиббиёт ташкилоти 24 июнь кунидан бошлаб пойтахтда биринчилардан бўлиб ушбу йўналишдаги фаолиятини бошлади.

Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази раҳбари Малика Қудратхўжаеванинг берган маълумотига кўра, “Тиббиёт дунёси” клиникасидан ташқари, шу йилнинг 25 июнь санасига қадар Тошкент шаҳрида жойлашган “SWISS LAB”, “VITROS DIAGNOSTICS”, “GENOTEXNOLOGIYA” ва “AKFA MEDLINE” сингари нодавлат тиббиёт ташкилотлари ҳам ўз лабораторияларида коронавирус инфекциясини пуллик асосда текшириш хизматини ташкил этиш бўйича шартнома имзолашган. Марказ ушбу нодавлат тиббиёт муассасалари лабораторияларида яратилган шароитларни ўрганиб, коронавирус инфекциясини текшириш учун белгиланган талабларга жавоб бериши тўғрисидаги тегишли хулосалар берган.

Республика махсус комиссияси апрель ойининг охирида инфекциянинг мамлакатга кириб келишини аввалги босқичларида аниқлаш мақсадида хусусий клиникаларга коронавирусни текшириш бўйича тестлар ўтказишга рухсат берган эди.

Намуналар (суртмалар) олиш ҳам клиниканинг ўзида ва ҳам уларга тегишли сўровлар билан мурожаат қилган ташкилотларнинг ўзида, шунингдек, фуқароларнинг яшаш манзилларида ва махсус транспорт воситаларида ҳам олинади. Нодавлат ташкилотларига фақат полимераз занжир реакцияси (ПЗР) услуби бўйича синовлар ўтказишга рухсат берилган. Пуллик хизмат қийматини ташкилотларнинг ўзлари мустақил равишда белгилайдилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 25 июнь ҳолатига республикада инфекция юқтириб олишнинг 7177 та ҳолати қайд этилган. Шу куннинг ўзида рекорд даражадаги беморлар соғайган – бир кунда 192 киши. Биргина Тошкентнинг ўзида 170 нафар бемор касалхоналардан чиқарилган. Мамлакат бўйлаб соғайиб кетган одамларнинг сони 4877 кишини ташкил этади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкент қандай қилиб янгидан эски балони кутиб олмоқда

  • Россияда чет эллик мигрантларнинг патент олиши учун COVID-19 инфекциясига тест топширишни шарт қилиб қўйдилар

  • Ўзбекистонда миллион дастурчи тайёрлаш бўйича вазифани қандай қилиб бажаришаётганлари ҳақида

  • Шарқ музейининг Ўрта Осиё зали бўйлаб видеосаёҳат