Эрон Интерполга Дональд Трампнинг ҳибсга олиниши борасида мурожаат қилди

Дональд Трамп . Flickr сайтидан Gage Skidmore фотосурати

Эрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳисбга олиниши учун расмий ордер жорий қилди. Бу ҳақда Aljazeera хабар қилади. Ислом республикаси Интерполга уни қўлга олиш илтимоси билан мурожаат қилди.

АҚШ президенти 2020 йил бошида Эрон генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишида айбланади (генерал америкалик ҳарбийлар уюштирган авиаҳужумда ҳалок бўлган). Шу муносабат билан Эрон Америка президенти ва яна воқеага дахлдор ўнлаб одамни «одам ўлдириш ва террорчиликда» расман айблайди.

Интерпол ҳозирча бунга расман изоҳ бермади.

У ёки бу давлатдан маълум бир шахснинг халқаро қидирувга берилгани тўғрисида маълумот олгандан сўнг, Интерпол бу сўровни қўллаши (бу ҳолатда ташкилотга аъзо давлатлар гумонланаётган шахсни ўз ҳудудида ҳибсга олиши мумкин) ёки уни инкор қилиши мумкин.

Журналистлар бу вазиятда сўров инкор қилиниши мумкин деб ҳисоблайдилар, зеро Интертол қоидалари унинг сиёсатга аралашишига йўл қўймайди.

Қосим Сулаймоний Ислом инқилоби соқчилари корпусининг «Қудс» бўлими раҳбари бўлган (ушбу бўлинма ҳарбийлари Суриядаги жангларда иштирок этган). АҚШ ҳукумати генерални Ироқдаги америкаликлар объектларига ҳужумлар уюштирган террорчи, деб ҳисоблайди (Ислом инқилоби соқчилари корпуси ҳам АҚШ томонидан террорчи ташкилот деб тан олинган ). Шунингдек, Сулаймоний америкалик дипломатларга қарши жанглар уюштирганликда айбланган.

Генерал Сулаймоний 3 январь куни Боғдод аэропорти яқинида ҳаводан уюштирилган зарба натижасида ўлдирилган. Эрон ҳукумати бунинг учун қасд олишини билдирди, Дональд Трамп Эрон ҳудудига ҳарбий зарбалар беришга тайёр эканини маълум қилди. Бу вазият Яқин Шарқда кенг кўламли қуролли тўқнашувлар келтириб чиқариш хавфини солди.

Эрон 8 январь куни Ироқдаги америка ҳарбий объектларини ракетадан ўққа тутди. Трамп ушбу ракета ҳужумларидан талофат кам кўрилгани ва ҳарбийлакр орасида қурбонлар бўлмаганини маълум қилди. Икки томоннинг ўзаро дўқ-пўписаларига қарамасдан кейинчалик жанжал тийилди (Оқ уй Эронга нисбатан янги санкциялар жорий қилиш билан чекланди).

  • Хитой мустамлакачилиги Урумчидаги уйғурларнинг фитратини қандай қилиб ўзгартираётгани ҳақида

  • Исломнинг муқаддас шаҳарларига зиёратлар нега чеклангани ёки бекор қилинганлари ҳақида

  • Блогер Умид Ғофуров мулозимлар қандай қилиб бир пайтлар кўм-кўк бўлган шаҳарни чўлга айлантираётганларини кўрсатади

  • Тошкент илк бор ўз ҳарбийларини Москвадаги Ғалаба парадига юборди. У ерда аскарлар қўшнилар билан қўшилиб кетди