Ўзбекистон фуқаросига карантинни четлаб ўтгани учун Қирғизистонга киришига тақиқ қўйилди

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги назорат пункти . President.kg сайти фотосурати

Қирғизистондаги оиласига карантинни четлаб ўтиб борган Ўзбекистон фуқаросига мамлакатга киришига беш йил тақиқ қўйилди. Бу ҳақда 30 июль куни Turmush нашри хабар беради.

Андижон вилояти Избоскан туманида 1953 йили туғилган фуқаро 1997 йили қирғизистонлик аёлга уйланади ва тўртта фарзандга эга бўлади. Бу давр мобайнида бу инсон қирғиз фуқаролигини олмай Андижондаги пропискасини сақлаб юради. У ҳар икки ойда Ўзбекистонга ўтиб, шу йўл билан Қирғизистонда яшаш рухсатномасини узайтириб юргади.

2020 йил 15 мартда эркак Ўзбекистонга қариндошининг дафн маросимига кетади. Шундан сўнг коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпилади. Лекин 7 май куни бу инсон Жалалобод области Новқат туманидаги Интимак чегара қисмини ноқонуний кесиб ўтади. Шундан сўнг у Қўчқор – Отагадаги уйига йўл олади. Кейинчалик милиционерлар бу пенсионер одамнинг ноқонуний мамлакатга кириб келганини аниқлайдилар ва жиноий иш қўзғайдилар.

Суд айбдорни бир йил озодликдан маҳрум этишга қарор қилади ва амнистияни қўллаб жазодан четлатади. Лекин суд қарори кучга киргач, у Қирғизистонни тарк этиши керак бўлади. Ўзбекистонлик фуқарога Қирғизистонга кириш учун беш йиллик тақиқ қўйилади.

Карантин жорий этилганидан сўнг Ўзбекистондаги эрлари билан яшаётган ва ҳар икки ойда рухсатномасини чўздириб юрган ўнлаб қирғизистонлик аёллар ҳам мана шундай ҳолатга тушиб қолдилар. 22 май куни чегарада ушланиб қолган аёллар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, оилалари олдига етиб олишларига ёрдам беришини сўрадилар. 26 май куни аёлларнинг Ўзбекистонга ўтишига рухсат берилди.

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Ўзбекистонда болалар тарбиясида куч ишлатишни қонун билан тақиқлаш таклиф қилинди

  • Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидаги навбат ҳайдовчилар ўртасида ур-тўполонга сабаб бўлди

  • Тошкент бутунлай тутундан бўғилиб қолмаслиги учун ҳукумат қандай чоралар кўрмоқчилиги ҳақида