Қозоғистонда полиция участкасини тошбўрон қилган 15 киши қўлга олинди

Сатпаевдаги тартибсизликлар . Polisia.kz сайти фотосурати

Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Сатпаев шаҳрида беш ёшли қизалоқни зўрлашда гумонланган шахснинг берилишини талаб қилиб полиция биносининг олдида оммавий тартибсизликларда иштирок этган 15 нафар одам қўлга олинди. Уларни безорлик, ўзганинг мулкини йўқ қилиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳаётига тажовузда айблов билан жавобгарликка тортишмоқчи, дея хабар беради Polisia.Kz портали.

Йўқолган қизалоқни Ерден кўчасидаги кўп қаватли уйнинг квартираларидан бирида топишганда, бола ўғриси қизчани скотч билан боғлаб диван остига яшириб қўйгани маълум бўлди. «Биз қизчани топганимизда, у ярим беҳуш ҳолатида, ҳолдан тойган, ланж аҳволда эди», — дейди Қарғанда вилояти полиция департаментининг тезкор махсус отряд инспектори Талгат Жолдинов.

Кўнгиллилар ҳам иштирок этган қизчани қидирув бўйича операциясидан сўнг, полиция гумонланувчини ғазабдан жунбушга келган ҳамда уйга кирадиган йўлни тўсиб қўйиб, қўлга олинган шахсни берилишини талаб қилаётган оламондан қутқариш бўйича операциясини ўтказди. Полициячиларга кўра, оммани қандайдир ичиб олиб, маст бўлган одамлар гиж-гижлаб турган. Улар полициячиларги босим қилиб, тош отиб, гумонланувчига қарши квартира деразаларининг ойнакларини синдириб ташладилар.

ИИВ махсус бўлинмаси ходимлари гумонланувчини уйдан олиб чиқдилар. «Агар биз уни ўша оламон орасидан олиб чиқмаганимизда, у ердан тирик чиқмаган бўларди. Уни калтаклаб ўлдириб қўйишган бўларди, одамлар ғазабдан жунбушга келиб, ўз ҳиссиётларини жиловлай олмай қолгандилар. Биз икки қаватга юқорига чиқиб олиб, уни бизнинг формамизга кийинтириб олишга қарор қилдик», — деди Жолдинов.

Гумонланувчини иккинчи қаватдаги қўшнининг квартирасидан, уйнинг орқа тарафидан тушириб, шаҳар ҳудудидан олиб чиқиб кетдилар. Норози оламон полициячилар тўсиғини ёриб ўтиб, унинг квартирасига бостириб кирдилар ҳамда ён қўшниларининг мол-мулкига шикаст етказдилар.

Ёш йигитлар тош ва таёқлар билан қуролланиб, полиция биносига бостириб кириб, педофилликда гумонланаётган шахсни оламон қилмоқчи бўлдилар. Улар дарвозани, ҳовлидаги ўриндиқларни, ҳалок бўлган полиция ходимларига ўрнатилган ёдгорликни, полиция биносининг бутун периметри бўйлаб фонусларни ва дераза ойналарини синдириб ташладилар. Ушбу ҳужум давомида ташқи видеокузатув камералари ва хизмат автотранспорти шикастланди.

Аҳоли ўртасида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ, лекин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан айримлар тўқнашувдан турли тан жароҳатлари билан чиқдилар. Гумонланувчига нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг «Одам ўғирлаш» ва «Балоғатга етмаганни зўрлаш» моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ