Мингдан ортиқ афғон ҳарбийлари Тожикистон ҳудудида жон сақлаб қолганлар

Афғон-тожик чегарасида

Афғон ҳукумати қўшинлари ҳарбийлари мамлакат шимолида «Толибон» ҳаракати (РФда террорчи сифатида тақиқланган ташкилот) ҳужумидан омон қолиш мақсадида Тожикистон давлат чегарасини кесиб ўтишда давом этмоқдалар.

Тожикистон Республикаси давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара қўшинлари матбуот хизматининг хабарига кўра, 4 дан 5 июлга ўтар кечаси «Толибон» ҳаракати Бадахшон провинциясининг Шоҳон, Шикай, Моҳимай, Шуғнон ва Султон Ишкашим аҳоли пунктларини тўлиқ назоратига олган. Бу ўлкалар Тожикистон билан 910 километр умумий чегарага эга.

«Толиблар билан бўлиб ўтган қуролли тўқнашувлардан сўнг Афғонистон ҳукумати қўшинларининг 1037 нафар ҳарбийси жонини, шахсий таркибни сақлаб қолиш мақсадида Шоҳин туманининг Шоҳон (104 та одам) Рўзвой (213 та одам), Дарваз туманининг Нулванд (83 та одам), Ванж туманининг Хумроғи (173 та одам), Тем туманининг Хорог (312), Ишкашим (102 та одам) ва Лангар (50 та одам) чегара пунктлари орқали Тожикистон Республикаси ҳудудига ўтганлар», — дейилади тожик чегарачилари хабарида.

«Яхши қўшничилик ва инсонпарварлик принципларига содиқ қолган ва Ислом Республикаси ишчи ишларига аралашмаган ҳолда афғон ҳукумати ҳарбийларига Тожикистон ҳудудига ўтишга рухсат берилди. Ҳозирда номи юқорида тилга олинган чегараолди ҳудудларида вазият Тожикистон Республикаси чегарачилари назорати остида», — дейилади хабарда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиёлик мигрантларни оммавий равишда ҳаттоки масжидларда ҳам фронтга «таклиф» қила бошлашди

  • Марказий Осиёдаги барқарорлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги келишмовчиликларни қанчалик тез тугатишига боғлиқ

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • Тожик-қирғиз чегарасидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатлари фотосуратларда