Тошкентда 2 минг тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати фотосурати

Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мусодара қилинган умумий оғирлиги 1933 килограмм бўлган турли хил гиёҳвандлик воситалари партияси махсус печда ёқиб юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати Телеграм-каналида хабар берди.

Йўқ қилинган гиёҳвандлик воситаларининг аксарияти (тоннадан ортиқ) таблетка ва эритмалар ҳолатидаги психотроп ва психофаол моддалар бўлиб, айнан қайси дори воситалари экани кўрсатилмаган. Шунингдек, рўйхатда опиатлар, жумладан, героин, кукнор, каннабис, марихуана, гашиш бўлган.

Тадбир «26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш куни» муносабати билан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади.

Ўтган йили 1 тонна 864 килограммга яқин гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинган. Шу билан бирга, наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир этганларнинг 131 нафарини хорижликлар ташкил этган. Улардан 567,1 килограмм гиёҳвандлик воситалари, 1299 дона психотроп моддалар, 157 дона психофаол воситалар олиб қўйилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил муз майдончаси очилди

  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Ўзбекистонликлар интернетда президентни ҳақоратламагани маъқул — бунинг учун қамоқ жазосини олиши мумкин

  • Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон маданий меросига оид янги китобларни тақдим этди