Россия суди Қозоғистон нефтини экспорт қилишни тўхтатиш бўйича қарор чиқарди

КҚК инфратузилмаси. azh.kz сайти фотосурати

Новороссийскнинг Приморский туман суди экологик муаммолар туфайли Каспий қувурлари консорциуми (КҚК) фаолиятини 30 кунга тўхтатиб туришга қарор қилди. Бу ҳақда КҚК матбуот хизмати хабар берди.

Қарор жорий йилнинг май ойи бошида КҚК АЖда ўтказилган режадан ташқари текширув чоғида Ространснадзор вакиллари томонидан «нефт тўкилишининг олдини олиш режаси бўйича бир нечта ҳужжатли қоидабузарликлар» аниқлангани сабабли қабул қилинган.

Июнь ойи бошида консорциумга аниқланган қоидабузарликларни 2022 йил 30 ноябрга қадар бартараф этиш тўғрисида буйруқ чиқарилди, Ространснадзорнинг Жанубий УГМРН Новороссийск чизиқли бўлими бошлиғи эса тўқсон суткагача маъмурий тўхтатиб туриш назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузди.

Ижро муддати тугамаганига қарамай, Ространснадзор Новороссийскнинг Приморский туман судига 5 июль куни бўлиб ўтган суд мажлисида КҚК фаолиятини 90 кунга тўхтатиб туриш талаби билан мурожаат қилган.

Суд КҚКнинг ишни кўриб чиқишни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирмади ва 30 кун муддатга фаолиятини маъмурий тўхтатиб туриш тарзидаги жазо тайинлади.

Июнь ойида, Каспий қувурлари консорциуми акваторияни режалаштирилган ўрганиш туфайли 10 кун ичида учта масофавий боғлаш блокидан фақат биттасидан нефть жўнатиши ҳақида хабар берилганди. Россиянинг айрим оммавий ахборот воситалари ва Телеграм каналларида ушбу маълумот РФ Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида билдирган позициясига ҳамда Россия кўмирининг Қозоғистон ҳудуди орқали

транзитини тўсиб қўйишига доир миш-мишларга нисбатан шундай жавоб қилган, дея тақдим этилди.

КҚК Қозоғистондан нефтни экспорт қилиш учун асосий йўналиш ҳисобланади. Қувурдаги хом ашё Новороссийск яқинидаги денгиз терминалида танкерларга ортилади. 2021 йили жўнатилган нефть 60,7 миллион тоннани ташкил этди (ундан Қозоғистонга тегишлиси 53 миллион тонна). Консорциумнинг асосий акциядорлари: — Россия (31%), Қозоғистон (20,75%), Chevron (15%), ЛУКОЙЛ (12,5%), Exxon (7,5%), Rosneft-Shell Caspian Ventures Limited (7,5%).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ