Ўзбекистонда иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар 7 фоизга оширилади

Ижтимоий тармоқлардан олинган фотосурат

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28-март куни «Бюджет ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни ошириш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Пенсия ва нафақалар миқдори 1 апрелдан, иш ҳақи миқдори 1 майдан оширилади.

Шундай қилиб, 1 апрелдан бошлаб:

👉 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 347 минг сўмни ($30) ташкил этади;

👉 ёшга доир энг кам пенсия миқдори 677 минг сўм (59 доллар);

👉 меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори 747 000 сўмни (65,5 АҚШ доллари) ташкил этади;

👉 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 296 000 сўм;

👉 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 747 000 сўм;

535 минг сўмгача ($47) ошади:

▶️ зарур иш тажрибасига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори;

▶️ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда;

▶️ ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори;

▶️ боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақа олувчининг оиланинг бир нафар меҳнатга лаёқатсиз аъзосига бериладиган нафақа миқдори (оиланинг ҳар бир кейинги меҳнатга лаёқатсиз аъзоси учун 198 минг сўм қўшилган ҳолда);

▶️ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчининг меҳнатга лаёқатсиз оила аъзосига тўғри келадиган пенсиянинг энг кам миқдори.

1 майдан бошлаб энг кам иш ҳақи ойига 980 минг сўмга (86 АҚШ доллари), базавий ҳисоблаш миқдори (БРВ) ойига 330 минг сўмгача (29 доллар) кўтарилди.

Иш ҳақи ва пенсияларни ошириш учун давлат бюджетидан қўшимча 8,1 триллион сўм (710 миллион доллардан ортиқ) йўналтирилади.

Ўзбекистонда пенсия ва нафақаларнинг аввалги оширилиши 2022 йилнинг 1 майида амалга оширилган, бир ой ўтиб, иш ҳақи 12 фоизга ошган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ