Ўзбекистон Буюк Британияга мавсумий ишчи кучи етказиб берувчи асосий давлатлардан бирига айланди

east-fruit.com сайти фотосурати

Ўзбекистон 2022 йили Буюк Британияга мавсумий ишчилар етказиб бериш бўйича Украинадан кейин иккинчи ўринга чиқди. Бу йил ўзбекистонлик ва қирғизистонлик ишчилар оқими янада ошади, дея кутмоқда Британия бандитизм ва меҳнатни суиистеъмол қилишга қарши кураш бошқармаси (GLAA).

«Биз 2022 йили Ўзбекистон ва Қирғизистондан Буюк Британияга келаётган мавсумий ишчилар сони кескин ошганини кузатдик ва биздаги маълумотлар шуни кўрсатадики, бу ҳолат кейинги йиллар ҳам давом этади»,дейди GLAA стратегияси директори Даррил Диксон.

Агентлик маълумотларига кўра, 2022 йили Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига 6000 дан ортиқ мавсумий ишчи визалари берилган, бу Буюк Британияга келаётган бундай хорижликлар умумий сонининг қарийб тўртдан бир қисмини ташкил этади. Қирғизистон ушбу мамлакатга ишчи кучи етказиб берувчи давлат-донорлари рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаган.

Шу муносабат билан GLAA Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари билан Буюк Британияга келаётган ишчилар ҳимоясини кучайтиришга доир шартномаларни имзолади. Уларнинг асосий қоидаси Буюк Британияга ишчиларни ёллаш ва жўнатиш билан шуғулланадиган агентликлари ҳақида маълумот алмашишдан иборат. Томонлар ишга қабул қилиш жараёнида ишга ёллаш агентликлари қонун доирасида иш олиб бориши ва ўз ходимларини қул бўлиш хавфи остида қолмаслигини таъминлаши учун биргаликда ҳаракат қилади.

«Заиф ишчиларни ҳимоя қилувчи ташкилот сифатида биз [мавсумий ишчилар] дастурига кирган ҳар бир киши Буюк Британия фермер хўжаликларида ижобий тажрибага эга бўлишини ва эксплуатация қилинмаслигини таъминлашга интиламиз», — дейди Диксон.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ