Ашхободда хоккей бўйича ўтказилган халқаро турнирда Туркманистон ИИВ клуби ғолиб бўлди

"Галкан" ХК. turkmenistan.gov.tm сайти фотосурати

Туркманистоннинг «Галкан» жамоаси Ашхободдаги хоккей бўйича халқаро турнир финалида Россиянинг «ОРХИС-Казань» жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.

«Галкан» А гуруҳидаги барча гуруҳ босқичи учрашувларида умумий 45:3 ҳисобида зафар қучди. «Ice Box» (Эрон), «Уммон Ханжарс» (Уммон), Баҳрайн (Баҳрайн) ва «Феникс» (Ўзбекистон) клубларининг омади чопмади.

B гуруҳида «ОРХИС-Казань» ғолиби бўлди, россияликлар ҳам барча рақибларини мағлуб этишди, аммо камтаронароқ натижалар билан, чунки рақиблар «Галкан»никига қараганда тажрибалироқ эди: «Волат» (Беларусь), «Акмола» (Қозоғистон), «Дордой» (Қирғизистон) ва «Гумуш Патенлер СК» (Туркия).

Финал учрашувида россияликлар иккинчи бўлимдан кейин 2:1 ҳисобида олдинда боришди, бироқ туркманистонликлар сўнгги йигирма дақиқада ўйинни ўзгартириб, меҳмонлар дарвозасига учта шайба киритишга муваффақ бўлишди. Якуний ҳисоб 4:2.

Учинчи ўрин учун ўтказилган баҳсда ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган «Волат» ва «Феникс» ўзаро куч синашди. Ушбу баҳс беларуслик хоккейчиларнинг 9:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Мусобақа 15-20 апрель кунлари Ашхободдаги Қишки спорт мажмуаси муз саройида бўлиб ўтди. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, турнир «халқлар ўртасидаги дўстлик ва қардошлик, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини фаол тарғиб қилиш, ёш авлодни спортга кенг жалб этиш, шунингдек, халқаро спорт нуфузини янада ошириш мақсадида» ўтказилмоқда.

«Галкан» хоккей клуби Туркманистон Ички ишлар вазирлигига қарашли клуб ҳисобланади. «Галкан» хоккейчиларининг аксарияти халқаро майдонларда ушбу республика терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиёлик мигрантларни оммавий равишда ҳаттоки масжидларда ҳам фронтга «таклиф» қила бошлашди

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар

  • Марказий Осиё терма жамоалари Осиё Кубоги саралаш босқичини бошлади

  • Ўзбекистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларига хавфсизлик муаммоларини иқтисодиёт орқали ҳал этишни таклиф қилди