Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги гуруҳ босқичи натижалари: Ўзбекистон плей-оффда, Тожикистон иштирокини якунлади

Ўзбекистон терма жамоаси. ЎФА матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон ва Тожикистон олимпия терма жамоалари 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг гуруҳ босқичида учтадан ўйин ўтказди. Ўзбекистон олдинга силжиди, Тожикистон эса турнирдаги иштирокини якунлади.

Ўзбекистон терма жамоаси икки марта – Малайзия (2:0) ва Қувайт (5:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг плей-офф йўлланмасини кафолатлади. Вьетнам ҳам олти очко билан учинчи босқичга чиқди. Шундай қилиб, ўзаро учрашув гуруҳда ким биринчи ўринни эгаллашини аниқлади. Натижада ўзбекистонликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди: Алишер Одилов дублга эришган бўлса, Руслан Жиянов яна бир голга муаллифлик қилди. Чорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси 26 апрель куни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Гуруҳда олти очко билан иккинчи ўринни чорак финалда Ироқ билан тўқнаш келадиган Вьетнам терма жамоаси эгаллади.

Тожикистон олимпия терма жамоаси учинчи босқичга ноль очко билан чиқди, аммо плей-оффга чиқиш учун назарий имкониятларини сақлаб қолганди. Бунинг учун Таиланд термасини икки тўп фарқи билан мағлуб этиш, камида учта гол уриш, Ироқ термаси Саудия Арабистонига мағлуб бўлиши керак эди. Тожикистонликлар Таиландни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди, қўшиб берилган вақтда ягона гол Манучеҳр Сафаров томонидан киритилди, аммо параллел ўйинда Саудия Арабистони Ироққа 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу боис Ироқ С гуруҳида биринчи, Саудия Арабистони иккинчи ўринни эгаллади. Ҳар икки жамоа ҳисобида 6 очко бор ва чорак финалда мос равишда Вьетнам ва Саудия Арабистони билан ўйнайди.

Мусобақа якунида Тожикистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Мубин Эргашев истефога чиқди.

Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари ҳам плей-офф босқичига йўл олди ва биринчи босқичда мос равишда Қатар ва Индонезия терма жамоалари билан учрашади.

15 апрелдан 3 майга қадар Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Турнирда 16 та жамоа, жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон жамоалари иштирок этди. Мусобақа совриндорлари 2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма олади. Тўртинчи энг яхши жамоа Африка вакили – Гвинея терма жамоаси билан плей-офф ўйинида яна бир ўрин учун майдонга тушади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Марказий Осиё мамлакатларида аёллар эркинлиги ва хавфсизлиги қай аҳволда?

  • Марказий Осиёлик мигрантларни оммавий равишда ҳаттоки масжидларда ҳам фронтга «таклиф» қила бошлашди

  • Марказий Осиёдаги барқарорлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги келишмовчиликларни қанчалик тез тугатишига боғлиқ