Тожикистон ҳукумати Суриядан 47 нафар аёл ва болани ватанига қайтарди

"Ховар" ТМАА сайти фотосурати

Тожикистон ҳукумати Сурия ва Ироқдаги махсус лагерлардан ўз фуқароларини қайтариш бўйича тўртинчи операцияни амалга оширди. 25 апрель куни махсус рейс Душанбега 47 кишини олиб келди, деб хабар беради «Ховар» давлат миллий ахборот агентлиги.

Репатриантлар орасида 15 нафар аёл, 17 нафар қиз ва 15 нафар ўғил, жами 13 нафар оила бор. Улар Суриядан келган. Уларни Душанбе халқаро аэропортида Бош вазир ўринбосари Дилрабо Мансурий бошчилигидаги расмийлар кутиб олишган.

«Қайтган аёллар ва болалар реабилитация ва ижтимоий интеграциянинг зарур босқичларидан сўнг, оилавий муҳитга бириктирилади», — деб ёзади «Ховар».

ℹ️ Сурия ва Ироқдаги махсус лагерлардан Тожикистон фуқароларини қайтариш жараёни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон топшириғига биноан 2017 йилда бошланган. Маълум қилинишича, 2013 йили Ироқ ва Сурияда «Ироқ ва Шом исломий давлати»*(ИШИД) террорчилик ташкилоти фаоллашганидан буён 2000 дан ортиқ тожикистонлик ушбу мамлакатларга кетган. Уларнинг кўпчилиги у ерга ўз оилалари билан борган; баъзиларининг фарзандлари Ироқ ва Сурияда туғилган. Шу йил март ойида диний уламолар билан учрашувда Раҳмон «уларнинг мингдан ортиғи ҳалок бўлганини» айтган эди.

2019 йил октабрь ҳолатига кўра, Суриядаги махсус лагерларда камида 575 нафар аёл ва бола сақланган. 2019 йили Тожикистон ҳукумати Ироқдан 84 нафар болани, 2022 йили эса 146 нафар Тожикистон фуқаросини, жумладан, 122 нафар бола ва 24 нафар аёлни ватанига қайтарган. Яна 104 киши Душанбега махсус рейсда 2023 йил май ойида олиб келинган.

«Азии-плюс» хабарига кўра, репатриантлар 2019 йили Варзоб дарасидаги «Харангон» дам олиш уйига, 2022 йили эса Тожикистон Солиқ қўмитасининг Варзобдаги сайёҳлик мажмуасига жойлаштирилган.

*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи сифатидан тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиёдаги барқарорлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги келишмовчиликларни қанчалик тез тугатишига боғлиқ

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • Тожик-қирғиз чегарасидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатлари фотосуратларда

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар