Туркманистон парламентининг собиқ раиси «ақлли» шаҳар Аркадагнинг янги ҳокими этиб тайинланди

iz.ru сайти фотосурати

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Аркадаг шаҳри ҳокими Шамуҳаммет Дурдилевни «саломатлиги сабаб» деган сўз билан ишдан бўшатди. Шу куни, 6 май куни республика раҳбари ушбу лавозимга мамлакат парламентининг собиқ раиси Гулшат Маммедовани тайинлади. Тегишли фармонлар «Туркменистан сегодня» давлат ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди.

«Хроника Туркменистана» нашрининг аниқлик киритишича, Дурдилев мамлакатнинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов номи билан аталган «ақлли» шаҳарни 2022 йил апрелидан бери бошқариб келган.

Охирги марта 61 ёшли мулозим шу йилнинг 29 апрелида телевидение репортажида «кўриниш берган». Ҳозирда собиқ мэр республика парламенти спикери Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Германия отчилик компанияси директори Катарина Якоб билан отхонада бўлиб ўтган учрашувида спикерга ҳамроҳлик қилган.

2020 йил кузида Дурдилев Бош вазирнинг қурилиш-саноат комплекси масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаганида давлат ОАВлари унинг касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар беришган. Бунинг сабаби «юрак хасталиги» деб кўрсатилган. Маълум вақт ҳукумат аъзосининг вазифаларини бошқа шахс бажарган. «ХТ» таъкидлашича, бу илк бор Вазирлар Маҳкамасида мансабдор шахснинг бетоблиги сабаб кадрлар ўзгаришининг расман эълон қилиниши эди.

Аркадаг шаҳрининг янги ҳокими Гулшат Маммедова ҳақида маълум бўлган нарса шуки, у 2018 йил 30 март куни яширин овоз бериш натижаларига кўра Туркманистон Мажлиси (парламенти) раиси этиб сайланган. Аёл бу курсида ўтган йил апрелигача қолган. Аниқлик киритилишича, Маммедова «ақлли» шаҳар ҳокими этиб тайинлангунига қадар ушбу шаҳар маъмуриятида ишлаган, бироқ қачондан бери ишлагани номаълум.

Мамлакатдаги биринчи ақлли шаҳар 2023 йил июнь ойида очилган. Мамлакат Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирокидаги тантанали тадбирларда Аркадаг жаҳон шаҳарсозлик ва муҳандислик соҳасида барча янги ва илғор ечимларни ўзида мужассам этгани таъкидланганди.

Бунга қадар Аркадаг қурилиши Туркманистон бюджетига тахминан 5 миллиард долларга тушиши хабар қилинганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиёлик мигрантларни оммавий равишда ҳаттоки масжидларда ҳам фронтга «таклиф» қила бошлашди

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар

  • Марказий Осиё терма жамоалари Осиё Кубоги саралаш босқичини бошлади

  • Ўзбекистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларига хавфсизлик муаммоларини иқтисодиёт орқали ҳал этишни таклиф қилди