Режиссёр Равшан Ўткиров 78 ёшида вафот этди

Равшан Ўткиров. «Фарғона» коллажи

Ҳужжатли фильмлар режиссёри Равшан Ўткиров 9 май куни 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 15 май куни Россия Кинематографлар уюшмаси хабар берди.

Равшан Ўткиров 1947 йил 19 апрелда туғилган. 1971 йили Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 1970-1994 йиллари «Ўзбектелефильм» киностудиясида дастлаб режиссёр ёрдамчиси, сўнгра режиссёр бўлиб ишлаган. Кейинчалик у Россия телевидениесининг ОРТ, ТВЦ, РEН-ТВ ва бошқа каналларида ишлаган.

Ўткиров 50 дан ортиқ ҳужжатли фильмларни суратга олган, «Юз йилдан кейинги боғ», «Генерал Собир Раҳимов», «Семурғ – бахт қуши», «Асосий кун», «Шон-шуҳрат йўлларида», «Самарқанд», «Халқлар биродарлиги – маданият биродарлиги», «Тўхтаб қолган замон солномаси», «Ўзбекистон менинг Ватаним», «Ватан туйғуси. Шоир Абдулла Орипов» шулар жамласидандир.

У учта бадиий фильм суратга олган: «Ғолиб. Қишлоқ ҳаётидан саҳналар», «Берлин экспресси» ва «Бемавжуд вариант» фильмларида у сценарий муаллифи сифатида ҳам иштирок этган.

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Ўзбекистонда болалар тарбиясида куч ишлатишни қонун билан тақиқлаш таклиф қилинди

  • Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидаги навбат ҳайдовчилар ўртасида ур-тўполонга сабаб бўлди

  • Тошкент бутунлай тутундан бўғилиб қолмаслиги учун ҳукумат қандай чоралар кўрмоқчилиги ҳақида