2025 йил январидан Туркманистонда бюджет соҳаси ходимларининг маоши 10 фоизга оширилади

pokeda.ru сайти фотосурати

2025 йил 1 январдан бошлаб бюджет соҳаси ходимларининг ойлик иш ҳақи, пенсия ва давлат нафақалари, талабалар ва тингловчиларнинг стипендиялари 10 фоизга оширилади. Бу ҳақдаги фармонни мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедов имзолади, дея хабар беради «Туркменистан Золотой век» нашри.

Фармонда, шунингдек, «кучли давлатнинг янги Уйғониш даври»ни давом эттираётган янги йилдан бошлаб минимал ўлчовлар белгиланди:

👉 иш ҳақи — 1410 манат (расмий курс бўйича 403 доллар ёки қора бозор курси бўйича 74 доллар);

👉 Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг пенсиялари 2280 манат (651 ёки 120 доллар);

👉 Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг турмуш ўртоқлари ва фронт орти меҳнаткашлари учун пенсиялар 665 манат (ойига 190 доллар ёки 35 доллар).

Энг кам пенсия миқдорини аниқлаш учун базавий қиймат 550 манат (157 ёки 29 доллар), давлат нафақаларини ҳисоблаш учун 520 манат (148 ёки 27 доллар) этиб белгиланади.

ℹ️ Эслатиб ўтамиз, Туркманистон миллий валютасининг расмий курси – 1 доллар учун 3,5 манат – 2015 йилдан буён ўзгаришсиз қолмоқда. Реал валюта курси (қора бозорда) расмий курсдан бир неча баравар юқори. Масалан, 2018 йил июнь ойида бир доллар деярли 30 манат бўлган бўлса, 2021 йил апрелида унинг қиймати 41 манатга кўтарилди. Жорий йил июл ойида реал курс бир доллар учун 19 манатни ташкил этди, бу расмий курсдан беш баравар юқоридир.