Тошкентнинг «Ҳумо» клуби Ҳайвонларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб хайрия акцияси ўтказади

Афиша. "Ҳумо" матбуот хизмати фотосурати

Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Халқаро ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан хайрия акциясини ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Акция «Ҳумо Арена»да 3 ва 4 декабрь кунлари – Қозоғистон мунтазам чемпионати доирасида Павлодарнинг «Иртиш» жамоасига қарши ўйин кунларида ташкил этилади. Арена фойесида хайрия бурчаги ўрнатилади, у ерда хоҳлаган инсон озиқ-овқат ёки молиявий ёрдам кўринишида эҳсон қилиши мумкин.

«Келинг, биргаликда ҳайвонлар ҳаётини яхшилайлик!», — дея чорлайди клуб матбуот хизмати.

«Ҳумо» мунтазам равишда хайрия тадбирларини ўтказиб боради. Ҳар йили «Ҳумо Арена»да мухлислар «айиқчалар ёмғири»ни ўтказишади. Одамлар муз майдонига юмшоқ ўйинчоқларни ёғдиришида, улар эса ўз навбатида саратон касаллигига чалинган болаларга совға қилинади.

ℹ️ «Ҳумо» хоккей клуби 2019 йили профессионал даражага етди. Жамоа Ўзбекистон чемпионатида иштирок этди, гуруҳ босқичида ғолиб чиқди. Ўша йилнинг баҳорида тошкентлик футболчилар ВҲЛга киришди ва уларнинг дубли Қозоғистон чемпионатига «Ҳумо-2» номи билан кирди.

2019/2020-йилги мавсум якунида «Ҳумо-2» Қозоғистон чемпионатида ўнинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқа олмади. Асосий жамоа янада муваффақиятли ўйнади ва Петров кубогининг чорак финалига чиқди. Аммо тошкентликлар коронавирус пандемияси туфайли Москванинг «Звезда» жамоасига қарши ўйинни якунлай олишмади.

2020 йил апрель ойида жамоа раҳбарияти COVID-19 га қарши кураш доирасида дунёнинг аксарият давлатларида кўрилган қаттиқ чеклов чоралари туфайли «Ҳумо» ВҲЛда, «Ҳумо-2» эса Қозоғистон чемпионатида мавсумни ўтказиб юборишини маълум қилганди. 2022 йил июль ойида «Ҳумо» Қозоғистон чемпионатига қайтаётгани маълум бўлди. Тошкентликлар чемпионат финалига қадар етиб бориб, Қозоғистон кубогини қўлга киритишди. Бу мавсумда «Ҳумо» мунтазам чемпионатда бешинчи ўринда бормоқда.