Қирғизистон президенти Садир Жапаров республика Рақамли ривожланиш вазирлиги Рақамли ривожланиш ва инновацион технологиялар вазирлиги деб қайта номланишига доир қарорни имзолади. Ҳужжатда мазкур идоранинг функцияларини кенгайтириш ҳам кўзда тутилган, деб хабар беради «Токтом» ахборот-ҳуқуқий портали.
Қарорда Рақамли ривожланиш вазирлиги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш функцияларини амалга ошириши кўрсатилган, жумладан мазкур соҳаларда:
✅ рақамлаштириш;
✅ электрон бошқарув;
✅ давлат ва муниципал онлайн хизматлар;
✅ идентификация қилиш тизимлари;
✅ электр ва почта алоқаси, шу жумладан радио ва телевидение;
✅ киберхавфсизлик (ўз ваколатлари доирасида);
✅ сунъий йўлдош технологиялари;
✅ сунъий интеллект.
Мамлакат ҳукуматига устав капиталида 100 фоиз давлат иштирокида «Тундук» ОАЖ ташкил этиш топширилди. Корхона «Тундук», «Рақамли таълим маркази», «Ижтимоий ҳимояни рақамлаштириш маркази», «Электрон соғлиқни сақлаш маркази» ва «Адилет сот» давлат муассасаларининг вазифаларини бажаради. Янги ташкил этилаётган акциядорлик жамияти барча даражадаги давлат органлари, шунингдек, давлат корхоналари ва бюджет маблағлари учун ахборот тизимларини ривожлантириш, модернизация қилиш ва техник жиҳатдан таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи ягона ташкилотга айланади.
Президентнинг 17 мартдаги қарори асосида Рақамли ривожланиш вазирлиги номи ўзгартирилди, ҳужжат доимий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда самарали бошқарувни ташкил этиш, рақамли трансформацияни такомиллаштириш учун шарт-шароит яратиш мақсадида қабул қилинган. Вазирлик IТ салоҳиятини халқ манфаати йўлида максимал даражада ошириш мақсадида сунъий интеллект технологиясини жорий этишга алоҳида эътибор қаратиши лозим.