Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси IV дивизионда жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси. "Хумо" ХК матбуот хизмати фотосурати

Хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг дебют мавсумидаёқ IV дивизионда жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва юқори тоифага кўтарилди.

Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги турда Малайзияни 18:3 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллашини кафолатлади, бу эса кейинги мавсумни III дивизионнинг В гуруҳида ўтказиш имконини беради.

Турнир давомида ўзбекистонликлар Қувайт (13:3), Эрон (20:0) ва Индонезия (26:1) термаларини ҳам мағлуб этишди. Бироқ, улар турнир мезбони Арманистонга мағлуб бўлди (2:3). Аммо арманларнинг Қувайтдан учралган мағлубияти (4:5) эвазига айнан Ўзбекистон турнир ғолибига айланди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси шайба киритиш бўйича жаҳон чемпионатининг IV дивизионида рекорд ўрнатди – 79 та.

Жаҳон чемпионатининг энг яхши шайба урари Қувайт терма жамоаси ҳужумчиси Илья Дроздецких бўлди. Унинг ҳисобида 36 очко (13 гшайба ва 23 шайбали узатма). Ўзбекистонликлар орасида энг яхшиси 25 очко (13+12) билан Вадим Кравченко бўлди.

ℹ️ 13-19 апрель кунлари Ереванда IV дивизион жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.Турнирда Арманистон, Ўзбекистон, Эрон, Қувайт, Индонезия ва Малайзия терма жамоалари иштирок этди. Ҳар бир жамоа ҳар бир рақибига қарши биттадан ўйин ўтказди.

21 апрель куни Қирғизистон ва Туркманистон терма жамоалари иштирок этадиган III дивизион А гуруҳида жаҳон чемпионати бошланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ