«Барс» ФК бош мураббийи Александр Крестинин истеъфога чиқди

Александр Крестинин. "Барс" ФК матбуот хизмати фотосурати

Қирғизистон миллий терма жамоасининг собиқ мураббийи, россиялик мутахассис Александр Крестинин «Барс» футбол клуби бош мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда «Фарғона» нашрига вазиятдан хабардор манба маълум қилди ва Крестининнинг ўзи ҳам сайт мухбири билан телефон суҳбатида маълумотни тасдиқлади.

Истеъфо «Барс»нинг Қирғизистон кубоги 1/8 ўйинида «Талант»га ютқазганидан сўнг (1:2) юз берди. Шунга қарамай жамоа олий лигада чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда.

Крестининнинг сўзларига кўра, унинг ўзи шундай қарорга келган. Клуб раҳбарияти унинг қарорини маъқуллаган.

«Ташаббус бутунлай меники. Менда ўзим инкор қилолмайдиган айрим принциплар бор», — дейди Александр Крестинин.

Крестинин Қоракўл клубини ташкил этилган илк кунидан бошлаб жорий мавсум бошлангунга қадар бошқарган. Айнан у рўйхатни тузган ва янги клубни ривожлантириш концепциясини тайёрлаган. Крестинин туфайли жамоага машҳур футболчилар, жумладан, Қирғизистон терма жамоаси сардори Валерий Кичин келиб қўшилди.

Мутахассис бунгача Қирғизистон миллий терма жамоаси, Бишкекнинг «Дордой», шунингдек, Тошкентнинг «Локомотив» ва «Бунёдкор» клубларини бошқарган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия тарғиботи қозоғистонликларга қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида

  • Оға Хон жамғармаси Кобулдаги қадимий Боло-Ҳисор қалъасини археология паркига айлантирмоқда

  • Нима учун Пекин умумий чегарага эга бўла туриб, толиблар билан Марказий Осиё орқали савдо қилаётгани ҳақида

  • Нима учун хитойликлар спиртли ичимликларни кўллар билан ўлчаши ва Фарғона узуми империянинг таъм дидини абадий ўзгартириб юборгани ҳақида