Тўқаев Қозоғистоннинг Россия ва Хитой билан қўшничилигини стратегик устунлик деб атади

akorda.kz сайти фотосурати

Қозоғистон Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари билан қўшничилигини стратегик устунлик деб билади. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бу ҳақда Токиодаги БМТ университетида қилган маърузасида таъкидлади, деб хабар беради Оқўрда.

«Қозоғистон энг яқин қўшнилари — Россия, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари билан кенг қамровли стратегик шерикликни ривожлантирмоқда. Биз бу қўшничиликни стратегик устунлик деб биламиз, бу Қозоғистонга бутун Евросиё бўйлаб ишонч ва алоқани ривожлантириш имконини беради», — деди қозоқ етакчиси.

У Остона шунингдек, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи билан узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтираётгани, Яқин Шарқ, Осиё ва Глобал Жанубдаги алоқаларни мустаҳкамлаётганига урғу берди. «Япония Қозоғистон учун катта аҳамиятга эга ва биз савдо ва инвестиция муносабатларида янги имкониятларни очиш учун дўстлигимиз ва ҳамкорлигимизни чуқурлаштиришда давом этамиз», — деб таъкидлади Тўқаев.

«Бундай мувозанатли ва холисона ёндашув тобора геосиёсий жиҳатдан парчаланиб бораётган дунёда Қозоғистоннинг конструктив дипломатиясини мустаҳкамлайди», — дея қўшимча қилди у.

Тўқаев ҳозирда Японияда расмий ташриф билан бўлиб турибди, сафар 20 декабрь куни якунланади. Ташриф давомида Қозоғистон президенти император Нарухито билан учрашди ва Бош вазир Санаэ Такаити билан музокаралар олиб борди. Шунингдек, Тўқаевнинг Япония-Марказий Осиё саммитида иштирок этиши режалаштирилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Россиядаги дата — марказларидаги муаммолар Қозоғистондаги одатий сервислар фаолиятини издан чиқариб юборди ва республика бу вазиятдан фойдалана оладими?

  • Эронга МДҲ нима учун керак ва у ЕОИИга қўшилишга тайёрми?

  • 1916 йилги қўзғолондан Украинадаги урушга қадар

  • Ўнлаб қозоғистонликлар Россияга ишлаш учун кетишган, аммо у ерда урушга жалб этилган