Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон вилояти аҳолиси Россия чегарасидаги «Сирим» назорат-ўтказиш пункти яқинида номаълум дронлар пайдо бўлганини хабар қилишган, деб хабар беради «Уральская неделя» нашри.
Нашрнинг хабар беришича, маҳаллий аҳоли дронларни кетма-кет икки кеча кузатган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, аппаратлар Самара вилоятидан учиб ўтган ва осмонда бир вақтнинг ўзида ўнга яқин объектни кўриш мумкин бўлган.
Одамларлан бири номаълум дронлар назорат-ўтказиш пункти ва застава устидан учиб ўтганини хабар қилган. У шунингдек, бу ҳолат бир неча кундан бери кузатилаётганини айтган.
Ижтимоий тармоқлардаги постлардан сўнг, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги вазиятга изоҳ берди. Вазирлик республика ҳаво ҳудудининг бузилгани қайд этилмаганини маълум қилади.
«Қозоғистон Республикаси ҳаво ҳудудининг бузилиши қайд этилмаган. Вазият тегишли хизматлар назорати остида», — деб хабар беради Қозоғистон Мудофаа вазирлиги.
Бироқ, аниқланган объектлар аслида дронлар экани ёки улар Қозоғистон ҳаво ҳудудини бузганлиги ҳақида расмий тасдиқ йўқ. Фуқаролардан ёлғон маълумот тарқатмаслик сўралган.
Шу билан бирга, Қозоғистонда дронлар ҳалокатлари мунтазам равишда қайд этилмоқда. Масалан, 2026 йил 26 март куни Ғарбий Қозоғистон вилоятида учувчисиз учиш аппарати топилган. 29 март куни Атирау вилоятида ҳам дрон парчалари топилган. Шуни таъкидлаш жоиз, бу минтақада юз берган биринчи воқеа эмас. «Уральская неделя» нашриёти биргина Ғарбий Қозоғистон вилоятида аниқланган дронларнинг сони аллақачон ўндан ошганини хабар қилади. 29 апрель куни дрон қишлоқ йўли яқинида қулаган ва эълон қилинган видеода ҳалокат жойида тахминан 150-200 метрга яқин ер шудгор қилингани ва тутун кўзга ташланади.



