7 июль, якшанба куни Тошкентда бўлиб ўтган Pepsi Zero Marathonида Ўзбекистон пойтахтининг бир неча минг аҳолиси иштирок этди.
PepsiCo ширкатининг Ўзбекистондаги расмий боттлери International Beverages Tashkent компанияси томонидан ёз жазирамасида ноодатий велосайр ташкил этилди. Лекин буни оддий реклама шоуси, шунингдек спорт мусобақаси деб бўлмасди. Реклама, хайрия тадбири ва соғлом турмуш тарзини визуал тарғиб қилишнинг кутилмаган синтези бўлиб ўтди.
Марафонда нафақат спортчилар ёки велоспорт ишқибозлари, балки 50 минг сўм (3,9 АҚШ доллари) рўйхатдан ўтиш тўловини тўлаган, иштирокчи рақамини олган ва Pepsi Zero рекламаси туширилган тўқ рангли футболка кийишга рози бўлган ҳар бир киши иштирок этиши мумкин эди. Кейинчалик гаров сифатида паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини қолдириб, исталган замонавий бренддаги шахсий велосипедда пойгада қатнашиш ёки ташкилотчилардан стандарт велосипедни бепул ижарага олиш мумкин эди. Йиғилган барча маблағлар хайрия ишларига йўналтирилишича ваъда қилинди.
Иштирокчилар ва томошабинларга Pepsi рекламасини текин тарқатиш кўзга ташланмади – Ўзбекистонда яқинда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бундай ҳаракатлар тақиқланган эди.
Веломарафон бошланиши дастлаб 23 июнь куни эрталаб соат 8 га белгиланган эди. Аммо Мўғулистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи муносабати билан уни қолдиришга тўғри келди. Кейин бир ҳафта давомида жаҳаннам жазирамаси бўлди, Тошкентда кун давомида термометр бир неча марта +41 даражадан юқори кўтарилди. Бундай об-ҳавода жисмоний фаолият тугул, очиқ ҳавода кўчада юриш ҳам хавфлидир.
Қандай қилиб Чилла пайтида велопойга ўтказишга қарор қилишди? Ахир, қадимда одамлар чилла кунлари ҳатто осмондан қушлар тили танглайига ёпишиб ерга қулагани, чора моллари ўлганини гапиришганку.
Тошкентда кечқурун, қуёш ботгандан сўнг, салқин ҳавода ҳарорат пасаймай, фақат кўтарилаётганига ўзим ҳам кўп гувоҳ бўлганман. Аммо бу ҳар йили содир бўлмайди. Синоптикларнинг расмий маълумотларига кўра, 2024 йил ёз ойининг боши Тошкент шаҳрида ўртача кўп йиллик кўрсаткичдан 1-2,5 даражага юқори бўлган, бироқ ҳаво ҳарорати қайд этилмаган. Ва июль ойининг биринчи ўн кунлиги одатда ғайритабиий «салқин» бўлиб чиқди — атиги +33 — +37 даража. Веломарафон ўтказишга таваккал қилиди ва фақат ақл доирасида.
Бир томондан, Pepsi Zero Marathonни спорт веломарафони деб бўлмайди — пойга масофаси 15 километр, спорт масофалари эса 60 дан 1000 километргача белгиланади. Лекин ёзда қора футболкада Тошкент бўйлаб велосипедда ҳаракат қилиб кўрингчи, ҳатто пойгада... Ҳаттоки эрталаб. Ўқувчиларимиз орасида, албатта, ёз бўйи, ҳар куни, анча узоқ масофаларга велосипедда ишга бориб қайтаман, дейдиганлар ҳам топилади. Тошкентда эмас, Термизда, Бухорода ёки Қаршида. Шунга қарамай, ушбу пойтахт тадбирининг ҳар бир иштирокчиси, бизнингча, жасорати ва матонати учун ҳурматга лойиқдир.
Pepsi Zero Marathon 7 июль куни роппа-роса 8:00да Магиc City кўнгилочар боғининг асосий кириш жойидан бошланди. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ўша пайтда ҳаво ҳарорати сояда +29 даражани ташкил этганди. Гарчи қуёшда шунчаки туриш қийин бўлса ҳам. «Фарғона» мухбири қўлидан келганича совуқ Coca-Cola ичиб ўзини тетиклантириб турди. Аччиғидан эмас, балки одатлангани туфайли.
Иштирокчиларнинг олтита гуруҳи старт чизиғига чиқишди:
👉 А тоифаси — 16 ёшдан 29 ёшгача;
👉 Б тоифаси — 30 ёшдан 49 ёшгача;
👉 C тоифаси — 50 ёш ва ундан катта.
-
Стартда 16 дан 29 ёшгача қизлар. Андрей Кудряшов фотосурати / «Фарғона»
-
30 дан 49 ёшгача эркаклар старт олмоқда. Андрей Кудряшов фотосурати / «Фарғона»
-
30 дан 49 ёшгача аёллар старт олмоқда. Андрей Кудряшов фотосурати / «Фарғона»
-
50 ёшдан юқори эркаклар старт олмоқда. Андрей Кудряшов фотосурати / «Фарғона»
Эркаклар ва аёллар алоҳида старт олишди. Улар маррага ярим соатга етмай етиб кела бошлашди, албатта, ҳамма аралашиб кетганди. Аммо малакали ҳакамлар барча пойга етакчиларининг индивидуал натижаларини аниқ қайд этишди.
Ҳар бир иштирокчи, натижадан қатъи назар, марра чизиғида эсдалик медали билан тақдирланди. Гуруҳ ва номинациялар бўйича ғолибларга эса пул мукофотлари топширилди:
🥇биринчи ўрин учун – 15 миллион сўм ($1200);
🥈иккинчи ўрин учун – 7,5 миллион сўм ($596);
🥉учинчи ўрин учун – 2,5 миллион сўм ($198).
Веломарафоннинг энг кекса иштирокчиси, саксон ёшли мўйсафидга спорт велосипеди совға қилинди.