Сув тақчиллиги даври

Марказий Осиё мегаполислари мисли кўринмаган ичимлик суви тақчиллигига дуч келди
kt.kz сайти фотосурати

Марказий Осиё мамлакатларида ёз одатда иссиқ келади, бу эса сув таъминоти тизимига кескин кучланиш беради. Бироқ, бу йил бир қатор шаҳарлар маъмурларининг мавсумга тайёр эмаслиги маълум бўлиб қолди, шу сабаб Бишкек ва Остона аҳолиси сувдан « кам миқдорда» фойдаланишга, сув захираларини сақлашга, сув таъминотидаги чексиз узилишларга шай туришга мажбур бўлди. Тақчиллик айниқса Қирғизистон пойтахтига қаттиқ таъсир кўрсатди, бу ерда мэрия хусусий ҳаммомлар, автоювиш шохобчалари ва бассейнларни ёпишга қарор қилди, зеро «оби ҳаёт»дан кенг миқёсда фойдаланишга ҳожат йўқ эди.

Айбдорларни ахтариб

Бишкекликлар баҳор сўнггидан сув танқислигидан азият чека бошладилар. Пойтахтлик Чўлпон исмли аёлнинг «Фарғона»га сўзлаб беришича, унинг кузатувига кўра, инқироз 22 май куни маҳаллий иссиқлик электр станцияси бир ойлик профилактика ишларига ўзи билан иссиқ сувни «олиб кетгани» дан сўнг бошланган.

«Муқобиллик йўқлиги сабаб, совуқ сув истеъмоли камида икки бараварга кўпайди. Ва бу, фикримча, таъминотдаги узилишларнинг асосий сабабидир. Гарчи бундай ўчиришлар ҳар йили содир бўлса-да, негадир совуқ сув ҳеч қачон йўқолмаганди», — дея ҳайрон бўлади қирғиз аёли.

Мегаполис мэрияси ўз ҳисоб-китобини қилди бу эса вазият жуда оғир эканини кўрсатди. Расмий маълумотларга кўра,

Бишкекда бир киши учун кунига ўртача сув истеъмоли 170 литрдан 410 литргача ўсгандеярли 2,5 баравар!

Расмийлар, «мавжуд вазиятга ким айбдор эди» дея бир дақиқа ҳам бош қотиришмади. Албатта, ресурсларни палатартиш сарфлайдиган исътемолчининг ўзи ҳам сон жиҳаитдан кўпайиб бормоқда. Шундай қилиб, бир йил давомида уларнинг сони 7 фоизга ошди — 263 мингдан 270 минг кишига.

Бироқ, аҳоли сув истеъмолини назорат қилмайди, яшил майдонлар ва томорқаларни суғоришда сувдан оқилона фойдаланмайди, дейди шаҳар ҳокимлиги.

Дарвоқе, суҳбатдошимиз бу фикрга қисман қўшилади.

«Пойтахтимизда шундай тизим мавжудки, иситиш даврида иссиқ сув аккумулятор ва кранда бир хил ҳароратда бўлади. Лекин мавсум якунланганидан кейин у «сифат»да ютқазади. Айтишларича, сув истеъмолчига етиб боргунча анча совиб қолади. Баъзан иссиқ сувни ярим соат кутишга тўғри келади, – дейди Чўлпон. Шунинг учун шаҳарликлар, айниқса, юқори қаватда яшовчилар иссиқ сувдан фойдаланишдан бош тортишади. Бунинг ўрнига улар сув иситгичларини ўрнатадилар. Совуқ сув плюс электр энергияси арзонроқ тушади, асаб ҳам кўпроқ тежалади».

Бишкеклик аёл «уйдаги об-ҳаво»га қўшнилар ҳам таъсир қилишини таъкидлайди. Унинг эслашича, бир пайтлар тўртинчи қаватда деярли ҳеч қандай босим бўлмагач, Чўлпон опа иккинчи қаватга тушади, у ерда душдан тинимсиз сув қуйилиб тургани маълум бўлади.

«Эсимда, қўшниларим болаларнинг пуфланадиган ҳовузини тўлдириш, машинасини ювиш учун иккинчи қаватдан шлангни пастга туширишарди, тепа қаватда эса бизлар сувсиз қийланардик. Демак, ҳозирги инқирозга кўп жиҳатдан ўзимиз айбдормиз»,дея хулоса қилади «Фарғона» суҳбатдоши.

Бироқ, расмийлар пойтахт сув таъминотидаги узилишларнинг бошқа сабабларини ҳам айтиб ўтишди. Жумладан, шаҳар сувининг 40 фоиздан ортиғини таъминловчи «Ўрто-Алиш» магистрал сув олиш иншоотида ер ости сувлари сатҳи 15-20 метрга пасайиб кетган. Бундан ташқари, афсуски, музликларнинг эриши ҳам секинлашган, бу эса озиқлантирувчи кўлларни тўлдиришга имкон бермайди. Бундан ташқари, сув таъминоти тизими асосан узоқ вақт давомида ёки ҳеч қачон «модернизация» сўзини эшитмаган совет ускуналаридан фойдаланишини ҳам унутмаслик керак. Бир неча йил олдин мутахассислар тармоқларнинг ёмонлашуви ва уларда тез-тез содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар ҳақида гапиришган, аммо ҳанузгача Бишкек мэриясининг қўли шаҳар бошқарувининг мазкур қисмига этиб бормаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ичимлик суви тақчиллиги Тўқтўғул сув омборига тўлдириш, аниқроғи, унинг ҳажми кескин камайиши билан ҳам боғлиқ. Айни пайтда сувнинг оқиб кириши 50 фоизга камайган, сарф эса 30 фоизга кўпайган. Бу тенденция Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистонга электр энергияси алмашинуви тўғрисидаги шартномада кўрсатилганидан кўпроқ сув оқизаётгани билан изоҳланади.

akipress.org сайти фотосурати

Бишкекда сув билан боғлиқ муаммолар кеча пайдо бўлмагани республиканинг Жогорку Кенешида (парламентида) тасдиқланди. 8 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда депутат Марлен Маматалиев шаҳар ҳокимлиги икки йилдан буён ҳукуматга сув олиш иншоотлари қуриш учун маблағ ва майдонлар ажратиш сўрови билан мурожаат қилганини айтди. Унга кўра, гап тўртта ер участкаси ва 100 миллион сўм (1,1 миллион доллардан ортиқ) ҳақида кетмоқда.

Маматалиев узоқ вақтдан бери шаҳар ҳокимлигининг мурожаатларини эътиборсиз қолдирган Вазирлар Маҳкамасининг айби билан шаҳарда сув танқислиги юзага келганини таъкидлади. Шунингдек, депутат парламентнинг Бюджет, иқтисодиёт ва фискал сиёсат қўмитаси йиғилишини ўтказиш ва Бишкек шаҳрида сув олиш иншоотлари қурилиши учун зарур маблағ ажратишни маъқуллашни таклиф қилди.

Кран жўмрагини беркитинг!

Вазият шаҳар маъмуриятини қарши ҳужумга ўтишга мажбур қилди. Шаҳарда сувга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш юзасидан рейдлар, тушунтириш ишлари бошланди. Бу борада «Бишкекводоканал» ҳаттоки аҳоли учун фойдали маслаҳатлар ҳам ишлаб чиқди. Мана тавсиялар:

☝️Идишларни ёки тишларингизни юваётганда кранни ўчиринг. Жўмракда доимий оқадиган сув исроф бўлиши мумкин. Ушбу оддий процедуралар пайтида кранни ўчириш сувни сезиларли даражада тежаш имконини беради;

☝️ Кир ювиш ва идиш ювиш машинангизнинг тўлиқ қувватидан фойдаланинг. Ушбу қурилмаларни ифлос кийимлар ёки идишларнинг тўлиқ тўплами ҳолатида ишлатиш сувдан самарали фойдаланиш имконини беради;

☝️ агар сизнинг уйингизда ёки уйингиз ҳудудида сув сизиб чиқса, уни тузатишингиз керак;

☝️ Яшил майдонларни суғориш фақат тунги вақтда амалга оширилиши керак.

Кўрсин учун, амалдорлар бир киши кран ёқиқ ҳолатда тишларини юваётганда қанча «фойдали» сув исроф бўлгани ҳақида қисқа видео суратга олишди, деб ёзади «Бишкек сегодня — новости» Телеграм канали. Шундай қилиб, биз етти литргача сувнинг бу вақт ичида мақсадсиз исроф қилинишини билиб олдик, бу икки қозон шўрва қайнатиш ёки тўрт килограмм мева ювиш учун ишлатилиши мумкин. Умуман олганда, видеода совет киносининг энг машҳур чилангари Афонянинг «бир гугурт қалинлигида тешик жойдан кунига 200 литр сув сизиб чиқиши» ҳақидаги кузатуви билан эсга олинади. Айтганча, эсингизда бўлса, Куравлёвнинг ўша кинода кранни ёпмаган, чунки у унинг участкасида эмас эди.

Афтидан Чўлпон «Бишкек Водоканал»даги видеодан уялган шекилли, «Фарғона»га ҳозирги вазиятнинг асосий ноқулайликларини айтиб берди.

«Паст босим туфайли тўлиқ душ қабул қилишнинг иложи йўқчелак ва чўмич ёрдамида чўмилиш ҳақиқатдан ҳам зерикарли, аммо бу ҳалокатли эмас. Ва агар сиз кун тартибида мунтазам кир ювиш, пишириш, идишларни ювиш каби юмушлардан иборат катта оилани тасаввур қилсангиз, унда сизни энгил ваҳима босади. Яна бир ноқулайлик, янгича «одат» тусини олган уйда доимо сув заҳирасини ушлаб туриш», — дея ўртоқлашади суҳбатдошимиз.

Бишкек мэрияси ҳаддан ошиб, пойтахтнинг жанубий қисмида тунги вақтда сув таъминотини узиб қўйди. Шу билан бирга, маъмурият шаҳарликлардан бир ой сабр қилишларини сўраб, бу вақт мобайнида ичимлик суви билан боғлиқ вазият барқарорлашишини маълум қилди. Аммо бишкеклик Чўлпоннинг фикрича, ушбу ваъданинг амалга ошиши даргумон.

«Ҳокимиятга ишониш бу — ўзни ҳурмат қилмасликдир. Улар бир нарсани айтиб, бошқасини қилишади. «Янги» бир мисол: гараж кооперативлари бузилиб, ўрнига ҳиёбон ва кўпқаватли гараж ваъда қилишган, оқибатда бу ерда кўп қаватли уйлар қад кўтарилмоқда. Бу ерда ҳам инқироз ўз таъсирини кўрсатшан шекилли, — дея шубҳа қилади қирғиз аёл.

Бишкек жануби-ғарбидаги «Арча-Бешик» массивида яшовчилар ҳам расмийларга ишонишмади.

7 июнь куни улар сув йўқлигидан норози бўлгани учун Жанубий магистрални тўсиб қўйишган. Қолаверса, намойишчиларнинг сўзларига кўра, бундай аянчли ҳолат узоқ вақтдан бери юз бермаган.

«Бишкекводоканал» раҳбари Таалайбек Орозов полиция кўмагида йўл тўсувчилар билан боғлиқ вазиятни ҳал қилишга киришди. Натижада аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб борилди, натижада – автомобиль йўли очилиб, тирбандлик аста-секин бартараф этила бошлади.

Йўлни тўсиш қўйиш ҳаракати ўз самарасини берди – ўша тунда «Арча-Бешик» массивида яшовчиларнинг уйларида сув пайдо бўлди. Ва одамлар ... огородини ичимлик суви билан суғоришни бошладилар. Ҳокимлик ва коммунал хўжалик ходимлари томонидан ресурслардан норационал фойдаланаётган шахсларни аниқлаш бўйича рейдлар ташкил этилди. Шу боис шаҳарда тушунтириш ишлари давом этмоқда.

Сув инқирози фонида 1 июндан бошлаб Бишкекда сув таъминоти учун тарифлар ошиши ҳақида юқоридан келган хабар масхарадек туюлди:

✅ аҳоли учун — 1 кубометр учун 8,1 сўмдан (0,092 доллар) 10,45 сўмгача (0,12 доллар) (солиқларсиз);

✅ бюджет ташкилотлари учун — 9,1 сўмдан (0,10 доллар) 12,95 сўмгача (0,15 доллар);

✅ бошқа истеъмолчилар учун — 13 сўмдан ($0,15) 18,5 сўмгача (0,21$).

Аммо бу ҳали «патир учидан ҳамир». Ресурслардан эҳтиёткорона фойдаланиш бўйича тавсиялар билан бир қаторда ҳокимият қирғиз сўми ёрдамида сув исрофгарчилигини чеклашга қарор қилди ва табақалаштирилган тариф жорий этишни таклиф қилди.

«Агар киши белгиланган меъёр доирасида – бир киши учун кунига 170 литр сув истеъмол қилса, тариф ўзгармайди. Кўпроқ бўлса, тариф ҳам ошиши мумкин», — дейди пойтахт ҳокими ўринбосари Жирғалбек Шамиралиев салоҳиятли янгилик моҳиятини тушунтираркан. Суҳбатдошимиз бу ташаббусни қўллаб-қувватлайди.

«Автомобиль, гиламларни ювиш, боғларни суғориш учун ичимлик сувидан фойдаланиш жудаям даҳшатли ҳолат. Шунинг учун мен табақалаштирилган сув ҳисобининг жорий этилаётганини мамнуният билан қабул қиламан. Бассейнни сув билан тўлдирмоқчи бўлсангиз, марҳамат, «ҳашамат солиғи»ни тўлаб қўйинг», — дея хулоса қилади Чўлпон.

Шаффоф олтин

Сув нафақат Қирғизистонда, балки қўшнилар орасида ҳам «ҳашамат» ҳисобланади. Агар вилоятларда яшовчи кўплаб қозоқлар сув танқислигига ўрганиб қолган бўлса, баъзан бир неча йил давомида унинг тақчиллигига чидаса, пойтахт бундан истисно. Ҳар қалай Остона республиканинг «витринаси», бу ерда ҳам тўполонсиз иш битмайди.

Бу ёзда сув бирдан ғойиб бўлиб қолди. Бишкекликлардан фарқли ўлароқ, Қозоғистон пойтахти аҳолиси баҳорданоқ норозилик намойишларини ўтказа бошлашганди. 23 май куни шаҳарнинг бир қанча туманларида сув йўқлигидан норози фуқаролар йўлни тўсиб қўйгани хабар қилинган эди. Қолаверса, айрим одамлар икки-уч ойдан бери хонадонларига тунда бир неча соатга сув берилаётганидан шикоят қилишди. Бу ерда учун кўп қаватли уй қурилишида насос ўрнатишда хатоликка йўл қўйган қурувчиларни айблашди. Коммунал хизматлар баъзи жойларда фильтрларни тозалаш орқали муаммони бартараф этишди, қаердадир қурилиш компаниялари цистерналарда ичимлик суви билан мунтазам таъминлаш учун чўнтагидан пул чиқаришди.

Сув тақчиллигидан норози остоналиклар йўлни тўсиб қўйишди. sputnik.kz сайти фотосурати

Бироқ, 6 июнь куни Остона аҳолиси магистрал бўйлаб автомобиллар ҳаракатини яна тўсиб қўйди. Бу сафар аввали тополон қилмаган «Миллениум Парк» турар-жой мажмуаси аҳолиси қўзғолиб қолди.

Намойишчилар бир ҳафтадан ортиқ сувсиз яшашга мажбур бўлганликларини иддао қилиб, «Бизга сув беринг!» дея ҳайқирдилар.

Расмийлар дарҳол муносабат билдиришди. Остона ҳокими Женис Қосимбек нафақат вазият сабабларини, балки уни бартараф этиш йўлларини ҳам айтиб ўтди. Кутилганидек, у сув танқислигини шаҳар аҳолисининг кўпайиши ва суғориш билан боғлади.

«Шаҳар аҳолиси ҳар йили 60-70 минг кишига ортиб бормоқда, бу эса қўшимча сув истеъмолини талаб қилади. Қолаверса, ҳозир юқори ҳарорат билан боғлиқ интенсив суғориш ишлари олиб борилмоқда, ўтган ҳафтада шаҳарда ҳаво ҳарорати амалда 30 даражадан пастга тушмаганидан хабарингиз бор», — дея тушунтирди ҳоким.

Бишкеклик ҳамкасблари сингари у инқироздан чиқиш учун бир ой вақт сўради. Бу даврда Остона сув омборидан сув ўтказгичи қурилади, насос фильтрлаш станцияси қурилишининг биринчи босқичи якунланади, бу эса кунига қўшимча 25-30 минг куб метр сув етказиб бериш имконини беради. Қолаверса, август ойида мутахассислар ушбу иншоотнинг иккинчи, яъни кунига яна 85 минг куб метр сув ўтказадиган қисмини ўрнатиш ишларини якунлайди, деди ҳоким.

Таъкидлаш жоиз, аҳолига берган ҳисоботининг эртаси куни Қосимбек Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга пойтахтдаги сув таъминоти билан боғлиқ вазият ҳақида ҳисобот берди. Президент, ўз навбатида, ҳокимга «нафақат сув билан, балки шаҳар ҳаётининг бошқа тизимларида ҳам инқирозли вазиятлар юзага келишини тўлиқ истисно қилиш» мақсадида имкон қадар тезроқ тизимли ва тезкор чоралар кўриш бўйича топшириқ берди. Ҳарқалай, ҳечдан кўра кеч. Инқироз, қоида тариқасида, барибир мавжуд, аммо шаҳар ҳокими давлат раҳбари олдида обрўсини йўқотмаслик учун жонини жабборга бериши тайин.

Буни кўриб, Қирғизистон ҳам шундай тактикани қўллаши мумкин, акс ҳолда Садир Жапаров аралашувисиз бишкекликлар жўмрагидан сув оқмайдиган кўринади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ