Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етмоқда. Бироқ, Тошкентнинг «Локомотив» клуби мураббийси, Қирғизистон терма жамоасининг собиқ тренери, россиялик мутахассис Александр Крестинин учун бу жараён эртароқ якунига етди. Суперлига якунланишига уч тур қолганида у четлатилди. «Фарғона» мухбири Крестинин билан жаҳон чемпионати йўлланмалари учун курашаётган «Локомотив», шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ҳақида суҳбатлашди.
— «Локомотив»га нима бўлди?
- Кетма-кет бешта тушунарсиз мағлубият юз берди. Қандайдир ҳар томонлама омадсизлик. Фаолиятимда бундай ҳолат ҳеч қачон юз бўлмаган. Мағлубиятга олиб келган турли ўйинчиларнинг индивидуал хатолари. Ҳатто тажрибали футболчилар ҳам хато қилишди. Ҳакимов ва Рогачнинг четлатилиши қанчалар қимматга тушмади, дейсиз. Ахир, мазкур ўйинларнинг деярли барчасида устунлик биз томонда эди. Деярли ҳар доим биз статистик устунликка эга эдик — тўплар ва ҳужумлар бўйича. Қандайдир ҳалокатли кўргулик. Турган гап, жамоани мавсумга тайёрлаган мен эмасдим. Бу ҳам қайсидир маънода ўз таъсирини кўрсатди.
— Истеъфо сиз учун кутилмаган ҳодиса бўлдими?
- Ҳа. Умуман олганда, мавсумдаги мақсадимиз рўйхатда ўзимизни сақлаб қолиш эди. Бу вазифанинг уддасидан чиқолдик. Менинг етакчилигимда сўнгги учрашувда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси «Насаф»га минимал ҳисобда ютқаздик. Самарқанддаги навбатдаги учрашувда очко олишни режалаштиргандик. Охир-оқибат, шундай ҳам бўлди, лекин менсиз.
— «Локомотив» раҳбарияти билан муносабатларингиз қандай эди?
- Жуда яхши эди. Жамоа имкониятлари дарҳол аниқланди ва биз шундан келиб чиқиб ҳаракат қилдик. Барча келишувлар бюджет доирасида бажарилди. Клуб жамоада ўйин борлигини кўрди. Фақат омадсизлик юз берди. Келаси мавсумда яна бир даражага чиқамиз, деб умид қилгандик.
— Сиз келишувлар ҳақида гапиряпсиз. Афтидан, гап сиз қўл остингизда жамоага келиб қўшилган футболчилар ҳақида кетмоқда. Ҳаммадан қониқармидингиз?
— Натижа кутилгандек бўлмаса, қандай қилиб тўлиқ қониқиш мумкин?
Футболчиларнинг ўзига келсак, фақат Базелюкга саволлар бор. Константин Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси, ўз вақтида РПЛнинг энг яхши ёш ўйинчиси сифатида катта умид уйғотарди. У тажрибали ҳужумчи. У машғулотларда яхши ўйнади ва йиғин давомида гол урди. Аммо расмий ўйинларда у ўзини кўрсата олмади — бирорта ҳам фойдали ҳаракат қилмади.
— Сабаби нимада?
- Ким билади, дейсиз. Эҳтимол, бу психология масаласидир. Эсингиздами, қанча россиялик Ўзбекистон чемпионатида карьерага эришган? Саноқли одамлар. Бу ўйинчиларнинг савияси паст дегани эмас. Яқин ўтмишдан Россия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Сердер Сердеровни олайлик. У «Сўғдиёна»да умуман ўйнолмади, лекин Маҳачқалъанинг «Динамо»сига ўтиб, дарҳол жамоани РПЛга олиб чиққан энг қиммат футболчилардан бирига айланди. Шунақаси ҳам бўлиб туради.
— Кетганингиздан сўнг, сиз билан бирга келганлардан кимдир «Локомотив»да қоладими?
—Бир нарса дейиш қийин. Йигитлар шартномасида узайтириш бўйича банд бор. Лекин буни клуб ва футболчиларнинг ўзи ҳал қилади. Валерий Кичиннинг фойдаси кўп бўлди. Худди шу нарса яқинда «Динамо» дарвозасига энг муҳим голни урган Михаил Гашченковга ҳам тегишли.
— Келажакдаги режаларингиз қандай?
— Ҳозирча уйдаман, Краснодарда. Таклифларга очиқман.
— Таклифлар тушяптими?
— Осиё чемпионатларидан бир қанча таклифлар тушди.
— Россия клублари қизиқиш билдиряптими?
— Ёзда Биринчи лига клубларидан таклифлар бўлди. Энди улар қизиқиш билдиришмоқда, аммо аниқлик йўқ. Ҳақиқий вариантлар бўлса, буни кўриб чиқаман. Ваҳоланки, устувор вазифа Ўзбекистон Суперлигаси. Ўзбекистонда ўзимни жуда қулай ҳис қиламан. Жуда қизиқарли ва жуда кучли чемпионат, ажойиб мамлакат, яхши одамлар. Ҳаммаси ажойиб.
— Ўзбекистон терма жамоасини кузатиб борасизми? Имкониятларни қандай баҳолайсиз?
— Жаҳон чемпионатига чиқа олмаслик уят бўлади. Ўзбекистон жаҳон чемпионатида бўлиши керак. Бу муҳокама қилинмайди.
— Сизнингча, Катанец қўл остида ўзбеклар ўз рақиблари билан — энергия тежовчи футбол ўйнашмаяптими?
— Бу ҳақда бир неча йилдан бери гап бор. Бу деярли тизим, мураббийлик услуби. Аммо олдинга силжиш билан бир қаторда натижа ҳам бор. Балки бошқа бир мураббий бир вақтнинг ўзида кўплаб ҳужумкор футболчиларни майдонга тушириши мумкин — масалан, Машарипов, Ўрунов, Файзуллаев, Мозговой, Шомуродов, Абдихолиқовларни. Аммо бу қандай тугашини билмаймиз. Катанец ҳечам таваккал қилмаяпти. У креатив ўйинчиларни дозада ўртага ташлаяпти. Асосийси, натижа.
— Лекин бу ижодкор футболчилар ҳам ҳар доим ҳам ижодий ўйнашмаяпти.
— Бу ерда мураббийлик кўрсатмалари бор.
— Катанец терма жамоада чекланган миқдорда футболчилардан фойдаланяпти.
— У узоқ вақтдан бери бирга ишлаётган футболчиларига ишонади. Нега у янги йигитларни таклиф қилмаяпти? Бир томондан, бу мен учун ҳам ҳайратланарли. Бошқа томондан, у буни шундай кўряпти. У натижа учун жавобгар шахс. У шундай қарор қилган.
— Постсовет мамлакатлари терма жамоалари мураббийлари кўпинча бу мамлакатлар расмийлари томонидан спорт амалдорлари сифатида эмас, балки амалдорлар сифатида қабул қилинади, деган фикр бор. Ўша Черчесов, масалан, Россия терма жамоасида, ҳозир эса Қозоғистонда.
— Бу қисман тўғри. Жамоада спорт, ижтимоий ва ҳатто сиёсий манфаатлар кесишади. Футбол федерацияси бюджетдан молиялаштириладиган давлат органи эканини унутмаслик керак. Пул ажратилади ва натижалар талаб қилинади. Магомед Адиев қўл остида Қозоғистон терма жамоаси Евро саралаш босқичида 18 очко жамғариб, Миллатлар лигасида муваффақиятли иштирок этди. Аммо, бу яна қачон содир бўлади? Ҳатто Адиевнинг ўзи ҳам бундай натижани такрорлай олмаса керак. У карьерасининг чўққисида ишдан кетди.
Албатта, жамоага максимал топшириқлар берилади, лекин қандайдир объектив чегара мавжуд. Гуруҳдан чиқиш учун Словения, Австрия ва Норвегия билан рақобатлашиш қийин. Расмийлар томонидан эса пул сарфланган. Шу ердан эътирозлар бошланади. Мураббий раҳбариятга ўйинчиларининг малакаси рақиб футболчилар малакасидан фарқ қилишини тушунтириши қийин. Бу Бразилия ёки Аргентина терма жамоаси эмас. Қозоғистон терма жамоасини ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкин — маҳаллий футболчилар кимлар билан рақобатлашади? Ўша австрияликлар бутунлай бошқача савияда ўйнашади. Ҳа, қозоғистонликлар Дания, Шотландияни мағлуб этиб, Норвегия билан дуранг ўйнашди. Аммо Қозоғистон терма жамоаси қандай қилиб доимий равишда, масофадан ўша норвегияликлар билан рақобатлаша олади?
— Сизни Қирғизистонга таклиф қилишмаяптими?
— Таклифлар бор. Биз буни, албатта, устуворликларни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқамиз. Қирғизистон мен учун футбол ҳаётига йўл берди. У менинг қалбимда абадий қолади.
— Қирғизистон терма жамоасини кузатиб турасизми? Жамоанинг жаҳон чемпионати саралашида учинчи ёки тўртинчи ўринни эгаллаш имконияти ҳали ҳам борми?
—Албатта, кузатяпман. Олдинда ҳали бешта учрашув бор. Яъни ўйинда 15 очко бор. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.
— Умуман олганда, Максим Лисицин жамоаси кўрсатаётган футболга нима дейсиз?
— Жамоа футболчилар имкониятларидан келиб чиқиб ўйнайди. Кадрлар ресурси чекланган. Агар битта ўйинчи майдондан четлатилса, катта муаммолар бошланади. Дарвозабонга муқобил йўқ. Шундай қилиб, Лисицин қўлидан келганини қиляпти. Услубни муҳокама қилишнинг маъноси йўқ. Бунинг учун сиз жамоада бўлишингиз керак. Ҳар бир мураббий маълум бир учрашув учун ўз тактикасини белгилайди. Максим Павлович тажрибали мутахассис ва буни тушунади.
— Олдинда Эрон билан учрашув бор. Бунга нима дейсиз?
—-Эрон объектив равишда бошқа даража. Бироқ, Қирғизистонда барча рақиблар билан ўйнаш осон эмас. Ўзбекистонга қарши ўйинни эсланг. Қирғизистонликлар эса сафарда Эронга бор-йўғи 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди, агар Кожо сўнгги дақиқаларда яккама-якка ўйнаганида, дуранг бўларди. Демак, Қирғизистон терма жамоаси Эрон билан битта ўйинга қарши туришга қодир. Боз устига, эронликлар жаҳон чемпионати йўлланмасини деярли кафолатлашди.
— Муайян мураббийнинг тактикаси ва стратегиясини муҳокама қилишнинг маъноси йўқ, деяпсиз. Аммо шунга қарамай, Лисицин жамоаси ҳозир ўйнаётган бу футбол, масалан, Тарковичнинг ўйинидан қандайдир фарқ қиладими?
— Шубҳасиз. Таркович даврида ажойиб мотивацион интервьюлар эсга тушади. Осиё Кубогида бироз қийин бўлди. Жамоа бироз бўшашгандек туюлди. Жаҳон чемпионати саралашининг иккинчи босқичи ҳақида ҳам саволлар бор. Улар гуруҳни тарк этишди, лекин катта қийинчилик билан. Менимча, Лисицин қўл остида бироз кўпроқ тартиб бор.
— Ҳозирда Қирғизистон футболида жуда кўп ўзгаришлар бўлмоқда.
— Ҳа, мамнуният билан томоша қиляпман. Сўзларимни ниҳоят эшитишди. Ҳокимият ташаббуси билан ҳозирда инфратузилма яхшиланмоқда. Бу ниҳоятда муҳим жараён. Улар, айниқса, совуқ мавсумда ҳам болалар таҳсил оладиган академиялар қуришмоқда. Буларнинг барчаси жуда тўғри ва жиддий ўзгаришлар. Қирғизистонликлар футболни яхши кўрадилар, мухлислар спортдан хабардор. Улар албатта стадионларга бориб, клубларни қўллаб-қувватлашади. Фақат одамларга шароит яратиш керак.
— Клублар мавзуси давоми сифатида. «Абдиш-Ата» ОФК Чақирув лигасида бирорта ҳам хорижлик футболчиси йўқ Туркманистоннинг «Аркадаг» клубига имкониятни бой бериб, гуруҳдан чиқолмади. Нега шундай бўлди?
— Аслида, маҳаллий футболчилар ҳисобига Туркманистон чемпионати Қирғизистон чемпионатидан кучсиз эмас. Туркманистонда ҳар доим яхши футболчилар бўлган, ҳозир ҳам бор. База сақланиб қолган. Бироқ, Туркманистон чемпионатида, жумладан, хорижлик футболчилар етишмаслиги сабабли ривожланиш кузатилмаяпти. Шу билан бирга, қизиқ томони шундаки, клублар ҳеч бўлмаганда вақти-вақти билан натижа кўрсатаётган бўлса, терма жамоада бундай бўлмаяпти. Кўряпмизки, бу мамлакат терма жамоаси кучли рақиблар билан ўқув-машғулот йиғинлари ва ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юбормоқда. Футбол сифатидаги фарқ мана шундан. Инсонийлик нуқтаи назаридан Туркманистон терма жамоаси мураббийларига ачинаман.
-
03 Октябрь03.10Мослашув имтиҳониРоссияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида
-
16 Август16.08«Халқ ва давлат: АЭС бўйича референдум ким тарафида?»Қозоғистонда шу номдаги масалага бағишланган «Трансчегаравий журналистика» лойиҳаси ишга туширилди
-
13 Август13.08Париждан медаллар биланМарказий Осиё спортчиларининг 2024 йилги Олимпиада ўйинларида эришган натижалари ҳақида
-
12 Август12.08Минтақанинг ўзига хос одимиМарказий Осиё давлатлари президентлари Остонадаги учрашувда умумий манфаатларни илгари суриш тарафдори бўлдилар
-
15 Июль15.07Сув балосидан асрасин!Ўш вилояти аҳлининг табиий офатларга қарши тургани ҳақида
-
28 Июнь28.06Оқибатда барча ютқазадими?Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди