Ўзбекистонликлар апрель ойи сўнггига қадар ташқи дунёдан узилади

Kursiv.kz сайти фотосурати

Коронавирус эпидемияси туфайли Ўзбекистон республикаси Транспорт вазирлиги 20 мартдан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатилишини маълум қилади. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram-каналида хабар берилган.

Ушбу чеклов, автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида амалга оширилаётган юк ташувлари ва ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди.

Республикада илк бор COVID қайд этилганидан сўнг бошқа республикалар билан ҳаво, автомобиль, темир йўл алоқалари вақтинча тўхтатилди. Бундан ташқари, мамлакатда олий ўқув юртлари, мактаблар, болалар боғчалари ёпилган, талабалар таътилга чиқарилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 236 420 та одам коронавирус билан касалланган, ўлганлар сони 9 790 кишини ташкил этади. Касалликдан одамларнинг ҳалок бўлиши жиҳатидан Италия Хитойдан ўтиб кетди: ўлганлар сони 3405 одамни ташкил этди, ХХРда бу кўрсатгич — 3245 тадан иборат. 19 март куни Уханда илк бор COVID-19 дан бирорта ҳам касалланган инсон қайд этилмади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ