Олма-Ота шаҳар блокпостида «карантиндан бехабар» учта ўзбекистонлик қўлга олинган

Қўлга олинган йигитлар. Polisia.kz сайти фотосурати

Олма-Отадаги блокпостни четлаб ўтмоқчи бўлган учта ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди, деб хабар беради Polisia.kz.

Йигитлар Бурундай микрорайонидаги №3 постни четлаб ўтмоқчи бўлганлар. Аниқланишича, улар Олма-Отага иш ахтариб келишган ва карантиндан бехабар бўлишган. Уларга нисбатан Қозоғистон Маъмурий жавобгарлик кодексининг 476-моддаси («Фавқулодда вазият режимини бузиш») қўланилган ва фуқаролар ҳибсга олинган.

Коронавирус эпидемияси туфайли 22-мартдан бошлаб Олма-Ота ва Нур-Султон шаҳарлари тўлиқ карантинга ёпилган. Шунга қарамасдан полиция ҳар куни режимни бузаётган одамлар ҳақила маълумотлар беради. 24-март куни Олма-Ота шаҳар полицияси блокпостларни четлаб ўтиб шаҳарга кирмоқчи бўлган тўртта одамни қўлга туширган.

27-март куни орган ходимлари ахлат ташийдиган машинага беркиниб шаҳарга кирмоқчи бўлган қозоғистонликни қўлга олишган.

Бугунги кун ҳолатига кўра, Қозоғистонда

CОVID-19 коронавирусига чалинган одамларнинг сони 336 кишига етган, икки нафар одам мазкур инфекциядан вафот этган. 16-мартдан республикада фавқулодда ҳолат режими жорий қилинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Кузатувчилар ва экспертлар — Қозоғистондаги янги парламент — Қурултойга илк сайловлар ҳақида

  • Нима учун робототехника тараққиёти инсониятга хавф солиши мумкинлиги ҳақида