Авиапарвозлар COVID-19 йўқлигига доир маълумотнома туфайли учдан бир қисмга қимматлашган

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолёти. Flickr сайтидан Aero Icarus фотосурати

Ўзбекистонда 18 майдан бошлаб авиа ва темир йўл йўналишида йўловчиларни ташиш ишлари тикланади. Ушбу транспорт воситаларидан фойдаланмоқчи бўлган фуқаро COVID-19 инфекцияси йўқлигига доир маълумотнома топшириши керак. Бугунги кунда унинг нархи 224 минг сўм ($22) бўлиб, бу талаб чипта нархини учдан бирга қимматлаштиради.

Давлат бош санитар инспектори Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, мамлакатда коронавирусга оид тест бепул ҳисобланади, лекин авиа ва темир йўл хизматидан фойдаланувчилар бундан мустаснодир. Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси 14 май куни шундай қарор чиқарган.

Маълумотнома рейсдан олдин 120 соат ичида олинган бўлиши керак. Тошкентда ушбу ҳужжат СПИД қарши кураш республика ва шаҳар маркази, Қорақалпоғистон ва вилоятларда Санитария-эпидемиология осойишталиги маркази томонидан берилади. Фуқаролар маълумотномадан ташқари, ҳимоя ниқоби ва қўлқопида бўлишлари керак.

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси пойтахтдан тўртта шаҳарга бориб-келиш рейсларини ишга туширди. Навоий, Бухоро ва Қарши шаҳарларига Afrosiyob тезюрар поездларида бориш мумкин, Фарғона водийсига эса Тошкент – Андижон тезюрар поездлари ишга туширилди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тошкентдан – Нукус, Урганч ва Термиз шаҳарларига бориб-келиш рейсларини очди. Яқин рейсларга чипта нархи Нукусга 835 143 сўм ($82), Урганчга 791 188 сўм ($78), Термизга 703 278 сўмдан ($69) иборат. Шундай қилиб, коронавирус йўқлигига доир маълумотнома аивапарвозлар нархини на 28,8% оширмоқда.

COVID-19га доир маълумотнома учун пул тўланиши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.Интернет фойдаланувчиларини маълумотнома учун катта миқдорда пул тўлаш лозимлиги жунбушга келтирган.

«Газета.uz» нашри эгалик қилган маълумотга кўра, коронавируснинг тўлиқ пулли ташхиси 224 минг 415 сўмни ташкил этади. Бундай хизмат нархини шакллантиришда тест бўйича мутахассис врачнинг ойлиги (3,47 млн сўм ёки $342), лаборант (2,2 млн сўм ёки $216) ва ҳамшира (1,43 млн сўм ёки $141) маоши, шунингдек анализ материалларига кетадиган сарф, иш куни қиймати, солиқ ва бошқа омиллар ҳисобга олинган. Ҳар бир анализдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитарния-эпидемиология осойишталиги агентлиги ҳисобига 28 минг сўмга яқин ($2,7) пул келиб тушади.

Тадқиқотлар ПЦР-анализ (полимер халқа реакцияси) реагентлари Novel Coronavirus (2019-nCOV) Nucleic Acid Diagnostic Kit ва Хитойнинг Sansure Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқилган РНК экстракцияси учун зарур реагентлар ёрдамида ўтказилади.

Ўзбекистонда вилоятлараро юк машиналаридан ташқари барча транспорт воситаларининг ҳаракати 27 мартдан бекор қилинганди. 24 март куни эса Тошкент ва вилоятларда авиа, темир йўл, автобус қатновлари тўхтатилди.

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 18 май соат 16:00 ҳолати бўйича берган маълумотига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони 2779 нафардан иборат бўлган. Сўнгги пайтда карантин назоратида бўлган фуқаролардан 17 та вирусга чалинганлар аниқланган. Коронавирусдан 2293 нафар одам (касалланганларнинг 82 фоизи) тузалиб кетган, 13 та бемор вафот этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ