Ўзбекистонда маҳкумлар тўғрисидаги маълумотлар махфийликдан чиқарилади

Acca.media сайти фотосурати

Ўзбекистон жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотларни махфийликдан чиқаришга қарор қилди.Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилган.

Вазирликнинг таъкидлашича, 22 майда имзоланган ҳукумат қарори ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлайди.

ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар, жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар, жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолияти, улар томонидан номенклатура бўйича ва пул билан ифодаланадиган ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар махфийликдан чиқарилади.

2016 йил мамлакатга Шавкат Мирзиёев президент бўлиб сайланганидан сўнг Ўзбекистонда суд тизими ва давлат органлари либерализациясига доир қатор ишлар амалга оширилди. Судларда оқлов ҳукмлари кўпайди, жиноий иш ва маҳкумларнинг сони камайди. Шу билан бирга аниқ рақамлар кўрсатилмасдан, Жазони ижро этиш бошқармаси қамоқдагилар сони эмас, қамалганларнинг аҳоли сонига нисбатан миқдорини таъкидлаб келарди. Масалан, 100 мингта одамга 140 нафар маҳкумнинг тўғри келиши тўғрисида маълумот бериларди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ҳақиқий Остап Бендер лейтенант Шмидтнинг ўғли бўлмаган. У Ўзбекистон Марказий ижроя қўмитасининг раиси бўлган

  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ

  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • «Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради