Самарқандда бир ой ичида мингта ўринга эга карантин шаҳарчаси бунёд этилади

Ўзбекистонда карантин шаҳарчаси. Тошкент вилояти ҳокимиятининг матбуот хизмати фотосурати

Самарқаддаги ҳарбий қисм ҳудудида шифохона ва карантин мажмуаси қурилиши бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Янги қурилаётган шифохона юзта ўринга эга бўлади. У кўптармоқли бўлиб, жумладан унда инфекция юқтирган беморлар ҳам даволанадилар. Бундан ташқари, шифохонада реанимация бўлими ҳам ишлайди. Ушбу тиббий мауссаса учун 18 гектар майдон ажратилган. Шунингдек, бу ерда тиббиёт ходимлари учун турар жойлар бунёд этилади. Бош пудратчи «Бунёдкор обод Пастдаргом» давлат унитар корхонасидир. Барча ишлар бир ой ичида тугалланиши режалаштирилган.

Карантин мажмуаси мингта одамга мўлжалланган. «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бу ерга контейнерларни келтира бошлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларни керакли тиббий ускуналар, ташхис ва даволаш инвентарлари билан жиҳозлайди. Кейинчалик мазкур икки объект Ўзбекистон мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, республикада 3396 та коронавирусга чалинганлик ҳолати қайд этилган, 14 та одам ўлган, 2668 нафар одам ушбу инфекциядан тузалган. Самарқанд вилояти ҳокимияти ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штабининг маълумотларига кўра, 26 май куни 89 та одам даволаниш курсини ўтаган.

8 майдан республика ҳудудлари эпидемиологик вазиятига кўра уч тоифага бўлинган— Самарқанд вилояти «қизил» зонага киритилган.

26 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев инфекция хавфсизлиги кескин бўлган ҳудудларда карантин чораларини кескинлаштиришга топшириқ берди. Президент сўзларига кўра, одамлар карантин юмшатилишини энди касаллик четлади, дея нотўғри тушунганлар. Кўпчилик одамлар кўчаларда ҳимоя ниқобларини тақмай қўйганлар, уйларида тадбирлар ўтказа бошлаганлар.