Ўзбекистонда суд қашқадарёлик тадбиркорнинг ҳокимга қарши суди бўйича ажрим чиқарди

Нурбек Эргашев (костюмда) Қарши туман суди мажлисида. Daryo.uz сайти фотосурати

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича Қарши туман суди ҳусусий пахта-тўқимачилик Sulton Tex Group корхонасининг Қарши туман ҳокими Мақсуда Мустафоева ва туманнинг бошқа мутасаддиларига қарши иши бўйича қарор қабул қилди, бироқ Ўзбекистон бош вазири Ўктам Барноевнинг тўқимачилик кластерлар рўйхатидан ўчириш тўғрисидаги қарорини бекор қилмади, дея хабар беради “Газета.uz”.

Корхона раҳбари Нурбек Эргашев бошқа даъволар қаторида Барноевнинг қарорини бекор қилишни, 5,6 миллиард сўм пулни (594 минг АҚШ доллардан кўпроқ) буғдойни озуқалашга ўтказиб бериш талабини, фермерларнинг Silver Fiber Agro Kooperasiyasi билан шартнома тузишга мажбурлаш ҳаракатларини ноқонуний деб топишни, шунингдек, кооперациянинг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилишни сўраган эди. Бундан ташқари, у ҳоким Мақсуда Мустафоевага корхона молиявий-хўжалик ишларига аралашмаслик мажбуриятини юклашни сўраганди.

Суд мазкур талабларни қисман қондирди. Эргашев бош вазир ўринбосари Барноевнинг компаниясини кластердан ўчириш ҳамда фермерларни кооперативга олиб келиш тўғрисидаги қарори буғдойни озуқалашга пул беришдан бош тортганлик билан боғлиқ эканлигини исботлай олмади, шунинг учун ҳам унинг бу талаби рад этилди.

Шу билан бирга, суд фермер хўжаликлари раҳбарлари билан янги кооперация ўртасида шартнома тузиш учун шароитлар яратиб берган ҳоким Мақсуда Мустафоева ва бошқа мансабдор шахсларнинг ҳаракатларини ҳамда ҳокимнинг Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга ва бош вазир ўринбосари Барноевга Sulton Tex Group тўғрисидаги хатларни юборишини ноқонуний деб топди.

Давлат хизматлари агентлигининг Silver Fiber Agro Kooperasiyasi янги компаниясини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ҳаракатлари ҳам ноқонуний деб топилди, унинг 27 апрель куни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳам ноқонуний деб топилди.

Суд Қарши туман ҳокими ва бошқа амалдороларга компаниянинг фермер хўжаликлари билан тузган шартномаларига оид масалаларга аралашмаслик ҳамда банк ҳисоб рақамини туман филиалига ўтказишни талаб қилмаслик мажбуриятини юклади.

Шу билан бирга, ишдан расмийларнинг буғдойни озуқалашга пул ўтказиб бериш талаби маъмурий суд ваколатига кирмагани боис чиқариб юборилди. Худди шу туфайли ишда кластер ўрнига фермер хўжаликлари кооперацияси тузилишининг қонунийлиги тўғрисидаги масала ҳам кўрилмади. Бу масала халқ депутатлари Қарши туман кенгаши томонидан муҳокама қилинган бўлиб, судга кенгашнинг қарорларига баҳо беришга ваколат берилмаган.

Шундай чала чорали қарор билан суд: “Бир томондан, биз – кластермиз, бизнинг ерларимизни олиб қўйиб, рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган кооперацияга берилмоқда”, — дея ажабланади Sulton Tex Group бўлим бошлиғи Ғиёс Рўзиев.

Sulton Tex Group кластери билан шартнома имзолаган фермер хўжаликлари раҳбарлари 2020 йил бошида ҳали тузилмаган кооператив билан шарномани имзолашга мажбур қилинган эдилар. Фермерлар Daryo.Uz нашрига шикоят қилиб, тумандаги мансабдор шахслар ва шу жумладан, вилоят ҳокими ўринбосари Акром Арипов уларга таҳдид қилгани боис бўш варақларга имзо чекишга мажбур бўлганларини билдиргандилар.

Қарши тумани ҳокимиятидагиларнинг билдиришича, Silver Fiber Agro Kooperasiyasi билан ишлаб келган фермер хўжаликлари суд талабига мувофиқ коопрециявий тизимни қонуний тарзда ташкил этиб, у билан ҳамкорлик қилишда давом этадилар.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв мутасаддилардан тадбиркорларнинг фаолиятига аралашмасликни кўп маротаба сўраган ва мажлисларнинг бирида ҳокимлардан тадбиркорликка халақит бермаслик тўғрисида қасам ичишини буюрган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ