Ўзбекистонда карантин августгача чўзилди

Kommersant.uz фотосурати

Ўзбекистонда карантин чоралари 1 августгача амал қиладиган бўлди. Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг тегишли қарори Telegram мессенжерида чоп этилган.

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ эпидемиологик хавфлилик даражасига қараб (“қизил”, “сариқ” ва “яшил”) ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати, жамоат жойларида тиббий ниқобларни тақиб юриш, ижтимоий масофага риоя қилиш сақлаб қолинади.

Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

Давлат мактабгача таълим муассасалари 1 август куни очилишга тайёргарлик кўриш давомида дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланади.

Шу билан бирга, яшил ва сариқ ҳудудларда жойлашган нодавлат мактабгча таълим муассасалари 15 июндан бошлаб очилади. Гуруҳдаги 15 кишидан ошиб кетмаслик бўйича чеклов олиб ташланади. Карантин чекловларига риоя қилиш бўйича масъулият болалар боғчалари маъмуриятига, ота-оналарга ва васийларга юклатилади.

Келгуси ҳафтадан бошлаб яшил ва сариқ ҳудудларида жойлашган Ўзбекистон вилоятлари ўртасидаги темир йўл қатнови қайта тикланади. Хусусан, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги “Афросиёб” тезюрар поездининг қатновига рухсат берилади.

Шунингдек, 15 июлдан бошлаб санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга авиақатновлар тикланади. “Яшил” тоифадаги мамлакатлар қаторидан Япония, Жанубий Корея, КХР ва Исроил кирган, бу мамлакатлардан қайтган одамларни карантинга олинмайди. “Сариқ” ҳудудга тегишли Малайзия, Таиланд, Сингапур ва Европа иттифоқи мамлакатларидан қайтган фуқаролар икки ҳафта давомида уй карантинига олинади. Қолган барча рейслар “қизил” саналади ва бундай рейсларнинг йўловчилари “қизил” (эвакуацион) саналади ва уларнинг йўловчилари назорат остидаги карантинга олинади.

Дипломатик миссия ва консуллик вакиллари, транзит йўловчилар, ўқишга, ишга ёки даволанишга йўл олган одамларга Ўзбекистон чегарасидан ўтишга рухсат берилади.

Чет элларда қолиб кетган ўзбекистонликлар учун янги чартер рейслари Uzbekistan Airways авикомпаниясининг Telegram-каналида жойлаштирилган жадвалга мувофиқ ташкил этилади.

Ўзбекистонда 15 июль ҳолатига коронавирус инфекциясига чалинишнинг жами 5080 та ҳолати қайд этилган, 3943 нафар бемор соғайиб кетди, 19 киши вафот этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Эрон ҳокимияти кескин пасайиб кетган туғилишни кўпайтириш тараддудига тушиб қолган

  • Блогер Умид Ғофуров мулозимлар қандай қилиб бир пайтлар кўм-кўк бўлган шаҳарни чўлга айлантираётганларини кўрсатади

  • Орадан 35 йил ўтган бўлсада, бино аввалгидек архитектура иштиёқмандларини ўзига жалб қилиб келмоқда

  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида